UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22"Ал Ахли" Аргентина термаси ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:00Ориф Маматказин, "Обод" собиқ устози, "Нефтчи" афсонаси — U-19 чемпионатида ишлайдиган мураббийлари билан танишамиз (1-қисм)  1 12:49Санчо "Боруссия"да қолишни истайди  1 12:19Жароҳат олган бўлсада, Кейн терма жамоа лагерига йўл олди   2 11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  5 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  6 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  19 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  3 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  3 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  3 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  3 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10

Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Австралия пенальтилар сериясида Ўзбекистондан устун келди

Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Австралия - Ўзбекистон учрашувининг барча тафсилотларини шу саҳифада кузатиб боринг.



Австралия

Марк Миллиган - 121', Робби Круз - 121', Апостолос Янну - 121', Мэттью Леки - 121'

Asian Cup 1/8 Finals . 1/8-тур

21/01/2019, 19:00

2
:
4
Тугади

Узбекистан

Отабек Шукуров - 121', Ikrom Alibaev - 121'

Стадион: Khalifa Bin Zayed Stadium, 6809 томошабин

45'
90'
120'
20'  Томас Рогич
25'  Азиз Бехич
68'  Авер Мабил (Мэттью Леки)
75'  Джейми Макларен (Апостолос Янну)
96'  Кристофер Икономидис (Робби Круз)
109'  Райан Грант
111'  Томас Рогич (Массимо Луонго)
2'  Islom Tuhtahujaev
46'  Davron Khashimov
73'  Javokhir Sidikov (Ikrom Alibaev)
104'  Элдор Шомуродов (Марат Бикмаев)
105'  Oleg Zoteev (Фаррух Сайфиев)
107'  Достонбек Хамдамов (Азизбек Тургунбаев)


Осиё Кубоги-2019. 1/8 финал
АВСТРАЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 0:0 (пенальтилар серияси 4:2)
21 январь 2019. Ал-Айн. "Халифа бин Зайд" стадиони.
Бош ҳакам: 
Абдулраҳмон Иброҳим Ал-Жассим (Қатар)

Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал-Марри ва Сауд Аҳмад Ал-Мақалеҳ (иккиси Қатар)

Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Ҳамис Муҳаммад Ал-Маррий ва Аҳмад Абу Бакр Саид Ал-Каф (иккиси Қатар).

Захира ҳаками: Дения Гедара Палита (Шри-Ланка)

Австралия: 1.Мэтью Райан, 2.Милош Дегенек, 4.Грант Райан, 5.Марк Миллиган, 9.Жейми Макларен (14.Апостолос Янноу, 75), 15.Крис Икономидис (10.Робби Круз, 96), 16.Азиз Бехич, 20.Трент Сейнсбери, 21.Авер Мабиль (7.Мэтью Леки, 68), 22.Жэксон Ирвин, 23.Том Рогич (8.Массимо Луонго, 111)

Захира: 12.Митчелл Лангерак, 18.Даниэль Вукович, 3.Алекс Герсбах, 6.Мэтью Юрман, 11.Эндрю Наббут, 13.Жеймс Жегго, 17.Мустафо Амини, 19.Жош Рисдон

Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров - 6.Даврон Ҳошимов, 5.Анзур Исмоилов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 13.Олег Зотеев (4.Фаррух Сайфиев, 105) - 19.Отабек Шукуров, 9.Одил Аҳмедов, 22.Жавоҳир Сидиқов (8.Икром Алибоев, 73) - 11.Жалолиддин Машарипов, 17.Достон Ҳамдамов (16.Азиз Турғунбоев, 107), 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 104).

Захира: 12.Санжар Қувватов, 21.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Достон Турсунов, 15.Егор Кримец, 23.Одил Ҳамробеков, 18.Фозил Мусаев, 7.Сардор Рашидов.

Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев 2, Том Рогич 19, Азиз Бехич 25, Даврон Ҳошимов 47, Райан Грант 109.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




Пенальтилар серияси: 

1.Марк Миллиган - ГОЛ! 1:0

2. Отабек Шукуров - ГОЛ! 1:1

3. Азиз Бехич - ДАРВОЗАБОН! 1:1

4. Ислом Тўхтахўжаев - ДАРВОЗАБОН! 1:1

5. Робби Круз - ГОЛ! 2:1

6. Икром Алибоев - ГОЛ! 2:2

7.Апостолус Янноу - ГОЛ! 3:2

8. Марат Бикмаев - ДАРВОЗАБОН! 3:2

9. Мэтью Леки - ГОЛ! 4:2. АВСТРАЛИЯ ҒОЛИБ! Ўзбекистон бугун муносиб ўйин кўрсатди!



120. ЎЙИН ТУГАДИ! Ғолиб пенальтилар сериясидан сўнг аниқланади. Раҳмат йигитлар мардонавор ўйин учун. Ғалаба учун озгина қолди!

119. Ўзбекистон сўнгги дақиқада гол урмоқчи!

117. Уч дақиқа қолмоқда

114. Ўзбекистон жарима тўпига эга бўлди. Турғунбоевнинг узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди

111. Ўзгариш.Австралия. Том Рогич ўрнига Массимо Луонго тушди

109. Огоҳлантириш. Австралия. Райан Грант қарши ҳужумни тўхтатгани учун

108. Хавфли вазиятга ўхшаган вазият. Даврон Ҳошимов узатган тўпга Машарипов ета олмади! 

107. Ўзгариш. Ўзбекистон. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Азизбек Турғунбоев тушди

106. Сўнгги бўлим бошланди


105+1. Биринчи экстра тайм тугади. Яна 15 дақиқа бор

105. Бир дақиқа қўшиб берилди

105. Ўзгариш. Ўзбекистон. Олег Зотеев ўрнига Фаррух Сайфиев тушди

104. Ўзгариш. Ўзбекистон. Элдор Шомуродов ўрнига Марат Бикмаев тушди

102. Фаррух Сайфиев ва Марат Бикмаев тушди майдонга 

- Учрашувда гол урилса телеграмдаги каналимизда кўриш мумкин бўлади: КАНАЛГА ЎТИШ

96. Ўзгариш. Австралия. Крис Икономидис ўрнига Робби Круз тушди

94. ЗАРБАААААААААААААА! Нестеровнинг қайтарган тўпини Леки яна дарвозага йўллади, бу сафар Игнатий ўз ўрнида!

91. Биринчи экстра тайм бошланди! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!



90+3. Асосий вақт тугади. Ҳозирча 0:0. Энди яна 30 дақиқа футбол кўрамиз. Унда ҳам ғолиб аниқланмаса пенальтилар серияси бўлади

90+2. Австралиянинг ҳужуми қайтарилди.  

90+1. ЗАРБААА! ҲАМДАМОВнинг зарбаси тўғри дарвозабонга борди!

90. Асосий вақт тугади. 3 дақиқа қўшиб берилди

88. Тўп билан муомала қилишда ҳамон Австралия устун 60:40

86. ЗАРБААААААААААААААААААААААААААААААААА! ОДИЛ АҲМЕДООООООООВ! Ноаниқ! 


82. Асосий вақт тугашига 8 дақиқа қолди. Нимадир қилиш керак 

81. Бурчак тўпи бўйича Австралия 4:0 ҳисобида олдинда

81. ЗАРБАААААААААААА! РОГИИИЧ! НЕСТЕРОВ тўпни қайтарди!

80. Учрашувни томоша қилиш учун стадионга 6089 мухлис келди

77. ЗАРБААААААААААААААААААААААА! ЯНА НЕСТЕРОООООООООВ! ЛЕКИ Зотеевни оддий алдаб жарима майдонига кириб зарба берди, Игнат бўлмаганида гол бўларди!

75. Ўзгариш. Австралия. Жейми Макларен ўрнига Апостолус Янноу тушди

73. Ўзгариш. Ўзбекистон. Жавоҳир Сидиқов ўрнига Икром Алибоев тушди

72. ЗАРБА! Австралия босимни бошлади. Яна Нестеров тўпни қайтарди

70. ЗАРБААААААААААААААААА! НЕСТЕРОООООООООООВ! БАРАКАЛЛА! Австралия гол уриши мумкин эди

68. Ўзгариш. Австралия. Авер Мабиль ўрнига Мэтью Леки тушди

66. Стадионга келган мухисларимиз маълум муддат жим бўлишди. Шунда худди сув қуйгандек жим жит бўлди. Мана яна бошлашди шоввозларимиз!

62. Вакилларимиз иккинчи таймда ҳужум қила олишмаяпти, ҳозирча. Йигитлар ўзингизни қўлга олинг! 

60. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Австралия тезликни оширмоқда. Ҳозир Райан Грант жарима майдонимизга кириб бориб боши билан зарба берди, яхшияки унинг зарбаси ноаниқ чиқди

57. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Макларен жарима майдонимиз ичида зарба берди, ҳимоячиларимиз бир амаллаб тўпни қайтаришди



56. Худди биринчи таймдаги каби жамоалар ёпиқ ўйинни бошлашди. Кўпроқ тўп билан Австралия, улар ҳужумга ўтмоқда. Тўп билан муомалада ҳам рақиб устунликни қўлга олди: 57:43

51. Майдони четида Мэтью Леки шуғулланмоқда, афтидан жароҳати битган ва бош мураббий уни майдонга туширади. "Герта" ҳужумчиси жароҳат туфайли гуруҳ босқичида умуман майдонга тушмади

47. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Даврон Ҳошимов

46. Иккинчи тайм бошланди. ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.


Абдураҳмон Фозилов иккинчи бор ўйиннинг энг яхши мухлиси деб топилди



Биринчи тайм статистикаси. Ким яхшироқ ўйнади? 



45+1. Дастлабки тайм тугади. Ҳозирча 0:0. Бироз дам оламиз ва яна ўйинга қайтамиз

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

42. ЗАРБА! Машарипов ҳозир жарима майдони ташқарисидан зарба берди, ноаниқ бўлди.

40. Австралияда хавфли жарима тўпи. ЗАРБА! Тўп жонли деворга тегиб қайтди! 

38. Жавоҳир Сидиқов ҳозир Австралия сардори Марк Миллиганни икки марта чиройли ҳаракат билан доғда қолдирди. Австралиянинг жаҳли чиқишни бошлади

37. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Шомуродов жарима майдонига кириб орқадан келаётган Ҳамдамовга тўп узатди, Достоннинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди. Яхши имконият эди, фойдаланиб қолиш керак

33. Аҳмедов ҳозир тўпни Шомуродовга узатди, Элдор икки ҳимоячи ўртасида қолиб кетди ва тўп йўқотилди

31. Австралия ёки ўйини чиқмаяпти, ёки мураббий кўрсатмаси шундай бўлган. Умуман ҳужумга ўтишмаяпти

28. ЗАРБАААААААААААААААААААААА! ЖАВОҲИР СИДИҚОООВ! Жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасига ооозгинагина аниқлик етишмади!

25. Огоҳлантириш. Австралия. Азиз Бехич Ҳамдамовни йиқитгани учун огоҳлантирилди

20. Хавфли вазият! Зотеев-Шомуродов-Аҳмедов комбинациясидан сўнг Одил зарба берди, тўп дарвозага етиб боргани йўқ


19. Огоҳлантириш. Австралия. Том Рогич Машариповнинг оёғини босиб олгани учун. Рогич кейинги ўйинни ўтказиб юборади, бутун Австралия ўтказиб юборса ҳам майлиди

18. Машарипов бугун анчагина фаол ўйнамоқда. Ҳозир уни Ирвин қўполлик билан тўхтатишга мажбур бўлди

15. Икки жамоа ҳам ҳозирча ёпиқ ўйин намойиш қилмоқда. Ҳақиқий тактик ўйин кўрмоқдамиз. Купер ҳам, Арнольд ҳам барчасини тушуниб турибди

13. Мухлисларимиз стадионни ларзага келтиришмоқда, футболчиларга ҳақиқий далда бўлишмоқда мухлисларимиз

12. Австралиянинг жавоби. Азиз Бехичнинг кучли зарбасини Нестеров ушлаб қолди

10. ЗАРБАААААААААААААААААА! ЭЛДОР ШОМУРОДООООООООООВ! Машариповдан тўпни қабул қилиб олган Элдор жарима майдонига кириб бориб зарба берди, дарвозабон Мэтью Райан қайтарди! 



5. Терма жамоамиз аъзолари тўпни ўзларида сақлаб туриб ҳужумга ўтишга уринишмоқда, бироқ рақиб ҳимояси мустаҳкам 

2. Австралия жарима тўпига эга бўлди. Жарима майдонига узатилган тўпга ҳужумчи боши билан зарба берди, анчагина ноаниқ кетди

2. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Ислом Тўхтахўжаев

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

- Учрашувда уриладиган барча голларни телеграмдаги каналимизда кузатиб бориш мумкин: КАНАЛГА ЎТИШ

- Энди Ўзбекистон давлат мадҳияси, Барча биргаликда! 

- Австралия давлат мадҳияси

- Кутиб олинг Австралия ва Ўзбекистон терма жамоалари майдонга тушиб келишмоқда

- Стадионда ҳар иккала жамоанинг ҳам кам бўлса-да мухлислари бор.


 

- "Халифа бин Зайд" медиа трибунасига жойлашиб ҳам олдим. Айтганча бугун матнли трансляцияни Нарзулла Сайдуллаев олиб боради.

- Иккала бош мураббий ҳам асосий таркибда сюрприз қилгани йўқ. Австралиялик журналистлар кўпроқ Кримец ўрнига Тўхтахўжаев тушганини муҳокама қилишмоқда. Бундан ташқари австралиялик шарҳловчи "Ислом Тўхтахўжаев" деб бир неча марта талаффуз қилиб кўрди. Қийналди бечора.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Ал Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" стадионидан онлайн трансляциямизни бошлаймиз. 





ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +108   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика