UZ

Сўнгги янгиликлар

10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  4 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  2 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубл  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  8 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  15 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  8 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  1 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0

Осиё Кубоги-2015. Терма жамоанинг бугунги тайёргарлиги Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015. Терма жамоанинг бугунги тайёргарлиги

Хабарингиз бор, 5 март куни Ўзбекистон – БАА ўртасида Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳси ўтказилади.
Миллий терма жамоамизнинг кечадан бошланган йиғини бугун давом эттирилди. Бугун тушдан кейин футболчилар “Жар” стадиони ёнидаги майдонда машғулот ўтказишди. Машғулотда жами 13 нафар футболчи қатнашди.

Булар – Игнатий Нестеров, Мурод Зухуров, Элдор Суюнов, Сардор Рашидов, Жасур Ҳасанов, Фозил Мусаев, Ислом Тўхтахўжаев, Шавкат Муллажонов, Азиз Ҳайдаров, Иван Нагаев, Воҳид Шодиев, Акмал Шораҳмедов ва Санжар Турсунов.



Дастлаб футболчилар енгил чигалёзди машқларни бажаришди. Бунда машғулотни катта мураббий Шуҳрат Мақсудов олиб борди. Шундан сўнг футболчилар бош мураббий Миржалол Қосимов бошчилигида асосий машғулотларга ўтишди. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Пётр Гизимчук ишлади.

Жамоа аъзолари энди йиғилгани боис, шунингдек, аксарият ўйинчилар терма ихтиёрига ҳали етиб келмагани учун Қосимов йигитларга бирмунча енгил юкламаларни берди. Футболчилар тўп билан кўпроқ спортнинг енгил атлетика турига яқин машқларни бажаришди. Якунда иккига бўлинган ҳолда майдоннинг ярим қисмида футбол ўйналди.



“Қизиллар” дарвозасини Мурод Зухуров, “Яшиллар” дарвозасини Элдор Суюнов қўриқлади. Игнатий Нестеров эса футболчилар қатори майдонда тўп тепди. Футболчилар еттитадан иккига бўлинишди. Катта мураббий Шуҳрат Мақсудов “Яшиллар” томонида бўлди.

“Қизиллар”: Зухуров, Муллажонов, Шораҳмедов, Мусаев, Нестеров, Нагаев, Ҳасанов.

“Яшиллар”: Суюнов, Тўхтахўжаев, Рашидов, Ҳайдаров, Мақсудов, Шодиев, Турсунов.

Шундай қилиб бугунги машғулот мана шундай тарзда якун топди. Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг айтишича, терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан фақат 2 мартдан бошлаб шуғулланиш имконига эга бўлади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика