UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  4 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  8 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   2 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  53 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  38 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  23 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

Осиё Кубоги-2015 саралаш. Уммон – Иордания – 0:0 Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015 саралаш. Уммон – Иордания – 0:0

Уммон пойтахти Маскат шаҳрида майдон эгалари ва Иордания миллий терма жамоаси ўртасида Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган баҳс бўлиб ўтди.
Маълумки, Иордания ЖЧ-2014 плей-офф босқичида Ургувайга қарши ноябрь ойида иккита ўйин ўтказгани туфайли жамоанинг Осиё чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган икки беллашуви кейинроқ муддатга қолдирилганди.

Гарчи Уммонга қарши кечган учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса-да, Иордания терма жамоаси ҳамон Австралия-2015га бориш учун қулай имкониятга эга бўлиб турибди. Бунинг учун иорданияликлар эртага бўлиб ўтадиган Сингапурга қарши баҳсда ижобий натижа қайд этишса кифоя.

Ўйиндан кейин Иордания термаси бош мураббийи Ҳоссам Ҳассан қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
“Бизда Осиё чемпионатига чиқиш учун ҳамон имконият бор. Уммонга ютқазиб қўймаганимиздан хурсандмиз. Энди бўлса, Сингапурни мағлуб этиш ҳақида ўйлаймиз. Тўғрисини айтиш керак, Уммон бу ўйинда бизга нисбатан анча яхши тўп сурди. Агар сафимизда Қувайт ва Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаётган йигитлар бўлганида ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Мен Осиё Кубогига боришимизга ишонаман”.

Уммон терма жамоаси бош мураббийи Пол Ле Гуэннинг фикрлари эса қуйидагича бўлди:
“Менга жамоам кўрсатган ўйин унчалик ёқмади. Биз ғалаба қозонишимиз шарт эди, лекин дуранг билан кифояландик. Осиё чемпионатида яхши натижа кўрсатишимиз учун майдоннинг ҳар бир чизиғида кураш олиб боришимизга тўғри келади. Энг муҳими эса юзага келадиган хавфли вазиятлардан фойдалана билишимиз керак. Шундагина кўпроғига эришишимиз мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг “А” гуруҳида Уммон 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда, Иордания ҳисобида 6 очко, Сурияда эса 4 очко мавжуд. Охирги ўринда 3 очко билан Сингапур боряпти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика