“С” гуруҳида Ироқ Хитойни қабул қилса, чемпионат йўлланмасини ҳал қилиб бўлган Саудия Арабистони ўз майдонида Индонезия билан баҳс олиб боради.
Ҳаким Шакир (Ироқ бош мураббийи): “Агар Хитойни мағлуб этсак, Осиё Кубогига йўлланма оламиз. Мен шогирдларимнинг бугунги ҳолатидан мамнунман ва биз бугунги ўйинга тайёрмиз. Хитой – яхши жамоа, лекин уларни мағлуб этса бўлади”.
Алан Перрин (Хитой бош мураббийи): “Биз таваккал қилиб дуранг учун ўйнамоқчи эмасмиз. Мақсад - сафардан уч очко билан қайтиш. Биз бу жуда яхши тайёргарлик кўрдик ва энди бунинг мевасини кўрмоқчимиз”.
Альфред Ридл (Индонезия бош мураббийи): “Рақибимиз аллақачон масалани ҳал қилиб бўлган. Шунга қарамай, ўйин қизиқ бўлади деб ўйлайман. Саудия - Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ва уларга қарши тўп суриш осон эмас”.
Хуан Рамон Лопес Каро (Саудия бош мураббийи): “Индонезия билан кечадиган баҳс биз учун жуда муҳим. Босқичма-босқич кўтарилиш учун ҳам ғалаба қозонмасак бўлмайди. Ўйлайманки, охирги пайтларда яхшигина ўсишга эришдик”.
Ироқ – Хитой (19:00)
С.Арабистони – Индонезия (22:30)

| Жамоалар | Ў | Ю | Д | М | ТК | ТЎ | +/- | О |
| Саудия Арабистони | 5 | 4 | 1 | 0 | 8 | 3 | 5 | 10 |
| Хитой | 5 | 2 | 2 | 1 | 4 | 3 | 1 | 8 |
| Ироқ | 5 | 2 | 0 | 2 | 3 | 4 | -1 | 6 |
| Индонезия | 5 | 0 | 1 | 4 | 2 | 7 | -5 | 1 |