UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" эса мағлуб бўлди  17 02:45АПЛ. "Ливерпуль" сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди  11 01:06"Арсенал" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:39ЕЧЛ. "Брюгге" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига дастлабки ўйинда "Аталанта"дан устун келди  9 00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  1 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  3 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  2 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  29 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  8 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  18 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “С” гуруҳига назар Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “С” гуруҳига назар

Бугун қитъамизда Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилади. “С” гуруҳида қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтади.
16:35. Хитой – Индонезия
21:30. С.Арабистони – Ироқ

Гуруҳда Саудия Арабистони термаси 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган Хитой ҳисобида 4 очко бор. Ироқ эса 3 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, охирги ўриндаги Индонезия ҳисобида 1 очко мавжуд.

Фу Бо (Хитой термаси бош мураббийи): “Биз бу ўйинга тайёргарликни 6 ноябрь куни бошлагандик. Фақат 10 ноябрдан тўлиқ таркиб билан шуғулланишни бошладик. Эътиборни асосан жамоавий ўйинга қаратдик. Йигитларни имтиҳондан ўтказдик ва уларнинг кўрсаткичлари менга маъқул келди. Ҳозирча бор эътибор Индонезия билан ўйинга қаратилган, ана ундан кейин Саудия ҳақида ўйлаймиз”.
 
Жэксен Тиаго (Индонезия бош мураббийи): “Мана, икки ҳафтадирки бўлажак учрашувга тайёргарлик кўряпмиз. Албатта, сафарда Хитойга қарши тўп суриш осон эмас, лекин биз ижобий натижадан умидвормиз. Бу ерга 24 нафар футболчи билан ташриф буюрдик ва уларнинг ҳаммаси майдонга тушишга ҳозир. Қолаверса, иқлимга ҳам мослашиб олдик. Мақсадимиз уйга очко билан қайтиш ва бунинг учун бор имкониятни ишга соламиз”.

Лопес Каро (С.Арабистони термаси бош мураббийи): “Ҳозирча ўтказилган учта ўйиннинг ҳаммасини ғалаба билан якунладик. Агар бу сафар ҳам Ироқдан устун келсак, Осиё Кубогига чиққанимизни байрам қиламиз. Ироқ – кучли жамоа, ахир улар 2007 йил Осиё чемпиони бўлишган. Уларни мағлубиятга учратиш осон бўлмайди, аммо мен шогирдларимга ишонаман”.

Ҳаким Шакир (Ироқ термаси бош мураббийи): “Агар гуруҳдан чиқишни истасак, сафарда тўп суришимизга қарамай, Саудияни енгишимиз шарт. Бу ўйинда ким ғалаба қозонса, кўплаб имкониятларга эга бўлади. Агар биз зафар қучсак, иккинчи ўринни олишга яқин бўламиз, мабодо Саудия ғалаба қозонса, улар чемпионат йўлланмаси қўлга киритилганини байрам қилишади. Маълумки, Саудия ўз уйида кучли ўйин кўрсатади, аммо бу бизни хавотирга солаётгани йўқ”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика