UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Осиё Кубоги-2015. Қуръадан кейин гуруҳимиздаги мураббийлар фикри Янгиликлар

Осиё Кубоги-2015. Қуръадан кейин гуруҳимиздаги мураббийлар фикри

Хабарингиз бор, кеча 2015 йил Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон термаси Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР жамоалари билан “В” гуруҳидан жой олди.

ОФК расмий сайтида фаолият юритаётган ҳамкасбларимизнинг фикр билдиришича, гуруҳда яққол фаворит йўқ ва тўрттала жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиш учун кураш олиб боради. Аммо кўпчилик Саудия Арабистони билан Ўзбекистон термасида имконият юқори демоқда.

Саудияликлар устози Хуан Рамон Лопес Каро бу борада шундай дейди: “Тўғри, Саудия Арабистони анчадан бери халқаро майдонларда ўзини кўрсата олмаяпти, лекин бу сафарги Осиё чемпионати умуман бошқача бўлади. Ҳар ҳолда бизнинг жиддий тайёргарлик кўришимиз бор гап”.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мураббий Саудияда ишлашни бошлаганидан бери терма жамоа 51 поғона юқорига кўтарилиб, ФИФА рейтингида 75-ўринга чиқиб олди.

Хитойни қабул қилиб олганига ҳали кўп бўлмаган Алан Перрин эса қуръадан хафа эмаслигини билдирди: “Биринчи ўйинни Саудияга қарши ўтказамиз ва бу беллашув биз учун жуда муҳим. Умуман олганда, қуръа натижалари ёмон кўриниш олмади. Менимча, гуруҳдаги ҳамма тенг имкониятга эга”.

КХДР термаси 2012 йил бўлиб ўтган ОФК Чақирув Кубогида ғолиб чиққан ҳолда Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Шимолий кореяликлар учун 1980 йилги чемпионат унутилмас бўлган. Ўшанда жамоа Хитой, Сурия ва Эронга қарши баҳс олиб бориб, гуруҳдан чиқа олганди.

Ҳозирда КХДР термасини 2010 йил ўтказилган U-19 Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Юнг Жонг Су бошқаряпти. Унинг фикрлари сайтда чиқмади, чунки шимолий кореяликлар устози қуръа ташлаш маросимига ташриф буюрмади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика