UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  16 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  4 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  6 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  5 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  18 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  23

Осиё футболи юлдузлари. Али Дайи Янгиликлар

Осиё футболи юлдузлари. Али Дайи

Эронлик 48 ёшли Али Дайи ўз терма жамоаси учун 100тадан кўп гол урган футболчи ҳисобланади ҳамда бу борада унинг номи Пеле, Ференц Пушкаш, Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан бирга тилга олинади.

Али Дайи Эрон терма жамоасида 149 ўйинда майдонга тушиб, 109та гол урган. У футболчилик фаолиятини "Истиқлол Ардабил", "Таксирани", "Банк Тежарат", "Персеполис", "Ал Садд", "Арминия", "Бавария", "Герта", "Ал Шабаб", "Саба Баттери", "Сайпа" каби клубларда ўтказган.


Али Дайи катта футболдаги илк қадамларни 1988 йилда қўйган. 1994 йил унга "Персеполис" мураббийлари қизиқиб қолиб дарҳол клубга таклиф этишади. Шу билан Дайининг ҳаёти тубдан ўзгариб кетади ва профессионал футбол нималигини ҳис қила бошлайди. 


Ёш ҳужумчи учун айниқса "Персеполис"даги 1995-96 йилги мавсум яхши кечади. Дайи шунингдек 1996 йилги Осиё Кубогида ҳам ўзини кўрсатади ва мухлисларга Осиёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири сифатида танилади. 

Эрон термаси Осиё Кубоги-96да Али Дайининг голлари сабаб аввалига Саудия Арабистони, кейин Жанубий Корея каби кучли рақибларни мағлуб этади. Айниқса кореяликлар билан кечган 6:2 ҳисобидаги чорак финал ўйинида Али Дайи тўртта гол уришга муваффақ бўлади. 

"Мана шу ўйин менинг фаолиятимни тубдан ўзгартириб юборганди, - дейди эронлик тўпурар. - Осиё Кубогидан сўнг мен Европа эшиклари очилди, Германияга йўл олдим ва ўша ерда ўйнай бошладим". Умумий ҳисобда Али Дайи 1996 йилги Осиё чемпионатида 8та гол уришга муваффақ бўлади.


Али Дайи Германиянинг "Арминия" клубига бориб қўшилган пайт 28 ёшда эди. У бир мавсум ушбу жамоа сафида тўп тепгач, дарҳол "Бавария" эътиборини қозонади ва мавсум якунида Мюнхенга йўл олади. 

Али Дайи "Бавария" таркибида Европа чемпионлар лигасида ўйнаган илк эронлик футболчи сифатида тарихга киради. Қолаверса, жамоаси билан Бундеслигада ғолиб чиқади. 1999 йилнинг ярмида у "Бавария"ни тарк этиб, "Герта" сафига бориб қўшилади. Ва шу йили Осиёнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилади. 

Дайи фаолиятининг уч йилини Германия пойтахтида ўтказган. У "Герта" сафида чемпионлар лигаси баҳсларида майдонга тушиб, "Челси" ва "Милан" дарвозасига чиройли голлар уради. 

"Мен Германияда яшаб жуда кўп нарсани ўргандим, - деб хотирлайди Али Дайи. - Шулардан энг муҳими, бу жамоада тартиб-интизом биринчи ўринга қўйилишидир".


Эронлик тўпурар ЖЧ-98 ва 2000 йилги Осиё Кубогида ҳам ўзини кўрсата олган. Хусусан 2000 йилнинг ўзида терма жамоаси учун 20та гол уришга муваффақ бўлади. Аммо орадан икки йил ўтиб Али Дайи жаҳон чемпионатида қатнаша олмайди. Чунки саралашнинг плей-офф баҳсида Эрон Ирландияга ютқазиб қўяди.


2003 йилнинг охирларида Эрон Ливанга қарши баҳс олиб боради. Ўйиннинг 85-дақиқасида Али Дайи рақиб дарвозасини ишғол этади ва бу гол унинг учун терма жамоадаги 100-голга айланади. Шундан сўнг Али Дайи номи афсонавий Ференц Пушкаш билан бир қаторда тилга олина бошлайди. 

У терма жамоа учун охирги голини 2006 йилнинг март ойида Коста-Рика дарвозасига киритган. "Ҳамма голларим Эрон халқи учун, мен учун эмас, агар жамоадошларим ва мухлислар кўмаги бўлмаганида мен бунча кўп ура олмасдим", - дейди Али Дайи.

Вақт ўтиб унинг рекордини кимдир янгилай оладими? Собиқ футболчи бу саволга жавоб берар экан шундай дейди: "Футболда ҳамма нарса янгиланиб бормоқда, шундай экан бир кун келиб бу рекорд ҳам янгиланиши мумкин".

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика