UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  110 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Осиё футболи. Жанубий Корея Туркияда йиғин ўтказади ва иккита ўйин ўйнайди Янгиликлар

Осиё футболи. Жанубий Корея Туркияда йиғин ўтказади ва иккита ўйин ўйнайди

ЖЧ саралаш босқичининг навбатдаги ўйинларига тайёргарлик учун Жанубий Корея терма жамоаси Анталияда йиғин ўтказади.

Январда ташкил этиладиган йиғин давомида кореяликлар иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Дастлабки ўйин 15 январь куни Исландия билан, иккинчиси 21 январда Молдова терма жамоасига қарши кечади. 

Жанубий Корея бош мураббийи Паулу Бенту мазкур йиғинга 26 нафар футболчини жалб этди. Рўйхатдан асосан маҳаллий футболчилар ўрин олган. Европада тўп тепаётган легионерлар эса фақат расмий баҳсларга чақирилади. 

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувини 27 январь куни Ливан ҳамда 1 февралда Сурияга қарши ўтказади. Турнир жадвалида кореяликлар Эрондан сўнг иккинчи ўринда боришяпти.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика