UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51"Ювентус" — "Рома". Таркиблар маълум  2 23:48"Реал" — "Севилья". Таркиблар маълум  0 23:46"Эвертон" — "Арсенал". Таркиблар маълум  1 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  0 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  26 21:18"Тоттенхэм" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  15 21:02"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  1 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  22 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3

Осиё футболи. Эрон ҳозирча VARдан воз кечди Янгиликлар

Осиё футболи. Эрон ҳозирча VARдан воз кечди

Теглар :  ЭронVAR
Эрон футбол федерацияси миллий чемпионат ўйинларида VARдан фойдаланишни мақсад қилганди.

Ҳатто бу ҳақда федерация раҳбари Меҳди Таж журналистларга расмий маълумот ҳам берганди. Аммо мутасадди раҳбарлар ҳозирча бундай фикрдан воз кечишди. Бунга сабаб ҳар бир учрашувда ҳакамлар томонидан йўл қўйилаётган хҳатоларнинг кўплигида.

Федерация президенти декабрда VAR тўртта стадион - Теҳрондаги "Озоди", Исфаҳондаги "Нақши Жаҳон", Аҳваздаги "Фулад Арена" ҳамда Маҳшаддаги "Имом Ризо"да ишлашини айтиб ўтганди.

Лекин шу пайтгача VAR ҳеч бир стадионда синаб кўрилмади. Аввалги турда ўтказилган "Фулад" - "Персеполис" 2:1 ва "Нассажи Мазандаран" - "Тракторсози" 1:1 баҳсларида ҳакамлар "Персеполис" билан "Тракторсози" зарарига ишлаган бир нечта қарорлар қабул қилишди. Бу эса икки клубнинг норозилигига олиб келди.

Федерация миллий чемпионатда VAR қўлланилса ҳар бир ўйинда кўп марта тўхталиш бўлишини, бунинг оқибатида ўйин секинлашиб қолишини айтмоқда. Шу боис Эрон чемпионатида ҳозирча VAR ишлатилмайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика