UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  2 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   19 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6

Осиё чемпионатидан бироз чалғиб. Суперлига жамоаларида нима гап? Янгиликлар

Осиё чемпионатидан бироз чалғиб. Суперлига жамоаларида нима гап?

Теглар :  Суперлига
Айни пайтда барча футбол ишқибозлари, ОАВнинг эътибори юртимизда давом этаётган U-23 Осиё чемпионатига қаратилгани рост.

Лекин бир томондан Суперлига клубларида бўлаётган жараёнларни унутиб қўяётгандекмиз. Тўғри халқаро турнир, унда терма жамоамиз ҳам қатнашмоқда. Бу мусобақалар қисқа вақтда ўтиб кетади. Суперлига эса ҳали узоқ давом этиши барчага аён. Мавсум айни авж палласига кириб бормоқда. Бундай пайтда танаффус айрим жамоаларга фойда бўлса, бир текис натижалар қайд этиб спорт формасига кириб олганларга бироз ноқулайлик туғдириши мумкин. Хўш, клубларимизда нима гаплар? Қуйида шу ҳақида батафсил фикрлашамиз. 

АГМК 

Миржалол Қосимов бошчилигидаги олмалиқликлар дастлаб Чимён тоғ-ён бағрида жойлашган "Арчазор" масканида тайёргарликни олиб борди. Бунда асосан тикланиш машқларига эътибор қаратилди. 5 июнь санасигача давом этган кичик йиғинни якунлаган футболчилар Тошкентга қайтишди. Бугундан машғулотлар пойтахтда давом эттирилади. АГМК навбатдаги турни 22 июнь куни сафарда "Олимпик"га қарши ўтказади. 



"Навбаҳор"

Бу йилги мавсумда чемпионлик учун астойдил курашаётган "Навбаҳор" танаффусдан фойдаланиб ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Уларга "Локомотив" жамоаси рақиб вазифасини ўтаб берди, дея оламиз. Тошкентда кечган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Жамоа Суперлигада галдаги учрашувини 21 июнь куни уйда "Металлург"га қарши ўтказади.

“Локомотив” – “Навбаҳор” -  2:2 (2:0)

6 июнь. Тошкент. “Дўрмон” стадиони.

Голлар:  Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (34), Анваржон Алижонов (45) - Андрей Сидоров (71), Жавоҳир Ҳусанов (85). 



"Насаф"

Суперлигада катта тезлик билан бирин-кетин рақибларини мағлуб этаётган "Насаф" бир муддат тин олишга мажбур. Бу орада Рўзиқул Бердиевда ўринбосарлар сафида ҳаракат қилаётган футболчиларни синовдан ўтказиб олиш имконияти бор. "Динамо" билан ўртоқлик учрашувида майдонга туширилган таркибдан ҳам буни сезиш қийин эмас. Олдинда "аждарлар"ни 22 июнь куни сафарда "Нефтчи"га қарши учрашув кутиб турибди. 

Назорат учрашуви

“Насаф” — “Динамо” 0:2

Голлар: Ойбек Нурматов 34, Ислом Шарипов 90+2

“Насаф”: Азамат Сойибов (Шаҳзод Суюнов 84), Ғолиб, Ғайбуллаев, Зафармурод Абдираҳматов, Жаҳонгир Шерматов (Жаҳонгир Тўйчиев 84), Сардор Садуллаев (Нодир Мукаров 64), Бекжон Раҳматов (Миржалол Қосимов 65), Шароф Муҳитдинов, Баҳром Абдураҳимов (Отажон Ниязметов), Иван Соловев (Шаҳзод Хушвқатов 84), Семир Смайлагич (Азиз Холмуродов 65), Шаҳзод Акрамов (Шерали Расулов 76)




"Пахтакор"

Қолган жамоаларга нисбатан "Пахтакор"да кўзга кўринарли ва яққол сезиларли ўзгаришлар рўй берди, деб ўйлаймиз. Ўзбекистон миллий терма жамоаси афсонаси Максим Шацких клубда спорт директори лавозимида фаолиятини бошлади. Табиийки, мазкур янгилик ўзбек футболи мухлисларини қувонтиргани шубҳасиз. Шунингдек, ушбу клуб либосида кўплаб учрашувларда майдонга тушган, собиқ ҳимоячи Камолиддин Тожиев Славче Войнескига таҳлилчи мураббий сифатида кўмаклашмоқда. "Шерлар"нинг Суперлига доирасидаги кейинги учрашуви 20 июнь санасида сафарда "Қизилқум"га қарши бўлиб ўтади. 



"Локомотив"

Жорий йилда номдор футболчилардан қочиб кўпроқ ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратаётган "Локомотив"нинг Суперлигадаги ишлари ҳақида бирор нарса, дейиш қийин. Барқарорлик етишмаяпти. Ўйинчиларнинг ҳаракатлари гоҳида яхши, баъзида эса ўхшаётгани йўқ. Ўзгаришларга келсак, бир неча йиллардан буён жамоа сафида тўп тепиб келаётган Шерзод Файзиев легионерга айланди. Эндиликда у Малайзиянинг "Сри Паханг" клубида тўп тепади. "Темирйўлчилар"нинг "Навбаҳор"га қарши ўтказган ўртоқлик ўйини ҳақида юқорида маълумот бердик. Суперлигада яна 10 кундан сўнг улар ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Кўрамиз ва кузатамиз. 

"Бунёдкор"

Сўнгги турларда ишлари юришмаётган "Бунёдкор" ва Карпенко учун мазкур танаффус айни муддао эди. Қайсидир маънода "қалдирғочлар" учун танаффус вақтинчалик қўниш майдончаси вазифасини ўтаб берса, ажаб эмас. Биринчи давранинг охирги ўйинларида танаффус қанчалик фойда берганини кўрамиз. Асосий жамоа навбатдаги баҳсларга тайёргарликни давом эттираётган паллада клуб ўринбосарлари Қирғизистонда ташкиллаштирилган "Мэр кубоги" турнирида зафар қучиб қайтишди. Академиянинг 3та ёш тоифасидаги жамоаси эса Хорватиядаги “Dalmatinko cup” мусобақасида иштирок этишди.



“Dalmatinko cup”. Кичик "қалдирғочлар" Хорватиядаги турнирни қандай якунлади? 


"Металлург"

Бекободда бонг ураётган сўнгги янгиликларнинг барчаси Зоҳид Абдуллаев билан боғлиқ. "Металлург" афсонасига айланиб бўлган ҳужумчи учун клуб хайрлашув учрашуви ташкил қилмоқда. Бунда рақиб Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоаси бўлади. Байрамона руҳда ўтиши кутилаётган баҳс 11 июнь санасида ўтиши режалаштирилмоқда. 


"Геннадий Красницкий клуби" аъзоси, Бекобод фахри Зоҳид Абдуллаев фаолиятини якунламоқда



"Қўқон-1912"

"Шунқор"ларнинг Қўқондаги тайёргарлик машғулотлари кўтаринки руҳда давом этяпти. Жароҳат сабаб узоқ вақтдан бери даволаниб келаётган Ҳамидулло Абдуҳамидов индивидуал тарзда шуғулланишни бошлади. Жамоа бугун назорат учрашувида Олтиариқнинг "Дўстлик" жамоасига қарши ўйнайди. Суперлигада эса 21 июнь куни "Бунёдкор" рақиблик қилади. 


"Нефтчи"

Фарғоналиклар режага кўра 3 июнь санасидан тайёргарликни давом эттиришмоқда. Машғулотларда Илҳом Мўминжоновга сербиялик мураббий Милан Чирич яқиндан кўмаклашяпти. Яна бир ўйлантираётган жиҳат, "Нефтчи" ўз майдонига қачон қайтади? "Стадион маъмурияти берган маълумотга кўра, янги майсалардаги илк ўйин август ойинининг биринчи декадасида ўтказилиши мумкин экан. Мутахассислар янги экилган майса чимлари майдонга яхшилаб ўрнашиб олиши учун бирмунча вақт зарур эканлигини айтишибди",- дея хабар бермоқда сайтимиз мухбири Бекзод Толипов. Демак учрашув Яйпандаги "Ўзбекистон" аренасида ўтказилади. 

"Динамо"

Андрей Шипилов мураббийлигига ўтган "Динамо" танаффусдан самарали фойдаланиш пайида. Жамоа "Насаф" билан назорат учрашувида майдонга тушди. Қизиқарли кечган беллашувда самарқандиклар 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. Унда қуйидаги таркиб майдонга тушди: Аслонбек Аҳроров, Жўрабек Маннонов, Иброҳим Йўлдошев (Жасур Жумаев), Евгений Чумак (Достон Фотеев), Сайдулло Раҳматов, Жасурбек Умаров, Абдужамол Исроилов (Воҳид Оқбўтаев), Темурбек Исмоилов (Тўлқин Эргашев), Ойбек Нурматов (Шокир Йўлдошев), Шоҳмалик Комилов, Саҳоб Рашидов (Фахриддин Алимов). Суперлигада охирги поғонани эгаллаб турган "Динамо"га ҳам танаффус зарур эди. Улар бундан қанчалик фойда олишади? Вақт кўрсатади. 

Мақола клубларнинг матбуот хизмати эълон қилган хабарларга таянилиб ёзилди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика