UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

“Dalmatinko cup”. Кичик "қалдирғочлар" Хорватиядаги турнирни қандай якунлади? Янгиликлар

“Dalmatinko cup”. Кичик "қалдирғочлар" Хорватиядаги турнирни қандай якунлади?

Хорватиянинг турли шаҳарларида бўлиб ўтган “Dalmatinko cup” халқаро мусобақаси якунига етди.

“Бунёдкор”нинг учта ёш тоифасидаги жамоалари иштирок этган мусобақа клуб тарбияланувчилари катта мактаб вазифасини ўтаб берди, дейиш мумкин. Зеро, Хорватия ва Европанинг бошқа номдор клублари академияси тарбияланувчиларига қарши майдонга тушган “қалдирғочлар” европалик тенгқурларидан ҳеч бир жабҳада ортда эмаслигини кўрсата олди. "Бунёдкор"нинг учта жамоаси ҳам гуруҳ босқичидан плей-оффга йўл олгани сўзимизга исбот бўлади. Гарчи клубнинг икки жамоаси чорак финалда курашни тўхтатган бўлса-да, ўйинда мағлуб бўлгани йўқ. Миразиз Мирзааҳмедов мураббийлигидаги “Бунёдкор-2008” маҳаллий “Приморац”га қарши баҳсда икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олди. Мезбонлар икки марта вакилларимизни қувиб етишга мажбур бўлишди. Пенальтилар сериясида омад майдон эгаларига кулиб боқди. Пенальтилар серияси лоторея эканлиги футбол жамоатчилигига сир эмас.

Кеча клубнинг яна бир жамоаси чорак финалда курашни тўхтатганидан хабарингиз бор. Алишер Иброҳимов бошчилигидаги “Бунёдкор-2009” Хорватиянинг ўша машҳур “Динамо Загреб” жамоаси тарбияланувчиларига қарши саф тортди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Айтиш керакки, Алишер Иброҳимов шогирдлари номдор рақиб сафидаги тенгдошларидан ўйин борасида устун бўлса бўлдики, кучсиз кўрингани йўқ. Шунчаки, бу баҳсда ҳам лоторея ўйин тақдирини ҳал қилди. Пенальтилар сериясида ҳам кураш кескин кечганини ҳисобдан билиш мумкин – 8:7.

Чорак финалга қадар ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган Ғулом Ҳалимтоев устозлигидаги “Бунёдкор-2011”нинг “Dalmatinko cup”даги иштирокини фақат олқишлаш мумкин. Финалгача етиб келган ёш “қалдирғочлар” ҳал қилувчи баҳсда йирик ҳисобда ютқазган бўлса-да, бу тарбияланувчиларнинг кучсизлигидан эмас, балки бир кунда юқори босимда учта ўйин ўтказиш оғирлик қилгани билан боғлиқ. Ҳам руҳий ҳам жисмоний чарчоқ финалда панд берди. 

Умумий маънода “қалдирғочлар”нинг “Dalmatinko cup”даги иштирокини ҳар томонлама ижобий баҳолай оламиз. Болалар футболи ҳар томонлама ривожланган Хорватия майдонларида “йўқолиб” қолмаган клуб тарбияланувчилари “Бунёдкор” келажаги ишончли қўлларда эканлигидан дарак беради!

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика