Осиё чемпионати U-23. Бугун қуръа ташлаш маросими бўлади

Alisher
25 май 2023, 07:50
Бугун 2024-йилнинг апрел-май ойларида Қатарда ўтказиладиган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланади.

Унда мусобақада иштирок этадиган 43 терма жамоа 4 та гуруҳга ажратилади. Тимур Кападзе жамоаси 1-саватчадан жой олди. 

Маросим Тошкент вақти билан соат 12:00 да старт олади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси жойлашадиган гуруҳ учрашувлари юртимиз майдонларида бўлиб ўтади. Ўйинлар жорий йилнинг 4-12-сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›