UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21"Манчестер Сити" Эрлинг Холандга рақобатчи сотиб олади  0 09:50Ироққа қарши ўйин учун Ўзбекистон U-20 терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум   1 09:31Ана бўлмасам! Вальверде Анчелоттининг жароҳат ҳақидаги сўзларидан ҳайратда  3 08:49"Челси" 50 йил олдинги натижасини такрорлади   0 08:21Руд ван Нистелрой: "Бу ҳолатни ўзгартириш вақти келганди"  0 07:44ПСЖ фуболчиси АПЛ ва Бундеслига клублари қизиқишлари доирасида  0 07:15Мудрик порламоқда!  2 03:30Конференциялар лигаси. "Челси" 8та гол урди, "Фиорентина" ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:15Европа лигаси. МЮдан илк ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  1 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  10 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   9 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  1

Ўсиш бор: Ўртоқлик ўйинидаги рақиб Туркия Янгиликлар

Ўсиш бор: Ўртоқлик ўйинидаги рақиб Туркия

Ўтган ҳафтада “Терма жамоалар маркази” 14 август санасида Туркия билан миллий терма жамоамиз учрашув ўтказиши ҳақида расмий маълумот тарқатди.
Бу эса мухлислар қатори журналистларни ҳам жуда хурсанд этди. Чунки шундай яхши савиядаги рақибларга қарши кўпроқ ўйин ўтказиш орқали савияни ўстириш мумкин. Туркия миллий терма жамоасини ҳозиргача ўзимиз ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган рақиблар орасида энг номдор жамоалардан бири сифатида айтиб ўтиш мумкин.

Туркия 2002 йилги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган. 2008 йилги Европа чемпионатида ҳам жамоа ярим финалгача етиб келди. Лекин шундан сўнг туркларда пасайиш кўзга ташланди. Улар йирик турнирларни томошабин бўлиб кузатишди. Туркияга савия борасида яқинроқ келган жамоа деб Украинани кўрсатиш мумкин. Украинлар билан ўйнаган пайтимизда бу жамоа жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқиб, Европада кучлилар қаторига қўшилганди. Айнан шундай савиядаги терма жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш ёрдамида Япония, Жанубий Корея, Эрон, Саудия Арабистони сингари терма жамоалар сезиларли миқдорда ўсишга эришганлар.

Ўртоқлик ўйинларига рақиблар танланганда уларнинг савиясини борган сари ошириб бориш даркор. Яъни, 14 августда Туркия билан ўйнадикми, навбатдаги ФИФА санасида янаям кучлироқ рақибни топиш лозим. Шунда футболчилар ҳам секинлик билан индивидуал ва жамоавий тарзда ўсиб боришади. Тажрибали ва номдор ўйинчиларга қарши ҳаракат қилиш футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини оширади. Қийин вазиятлардан қай тариқа чиқиб кетишни ўзлаштиришади. Бу эса ҳал қилувчи беллашувларда қўл келади. Шундай ҳолат ёрдамида Япония, Австралия, Жанубий Корея ва Эрон терма жамоалари жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида мушкул ҳолатлардан бир неча бор чиқиб кетишди. Айниқса, Австралия ҳамда Эрон кўпчилик шубҳа билдирган вақтда ўзига келиб, мундиал йўлланмасига эга чиқишни уддалади. Руҳият билан боғлиқ муаммолардан ташқари кучлилар билан ўйин ташкил қилишда камчиликларимиз сезилиб қолади. Уларни тузатиш, турли вариантларни ишлаб чиқиш, турли тактик услубларни қўллаб кўришда кучли жамоаларга қарши ўртоқлик баҳслари ёрдам беради. Ўзбекистонлик мухлислар эса охирги 4 йил ичида фақат 1 бор Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказилганига гувоҳ бўлишганди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Қувайтнинг барча етакчилари бўлмаган терма жамоаси юртимизда меҳмон бўлганди. Унгача эса 2009 йилда Босния ва Эрон миллий термаларига қарши баҳслар ўтказилганди. Терма жамоамизнинг ортиқча босимсиз, ўз ўйин савиясини яхшилаш мақсадида майдонга тушишини соғиниб қолган ишқибозлар энди 14 август куни “Пахтакор” Марказий стадионида ўтказиладиган беллашувни мириқиб томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

Бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Бизда жаҳон ёки Осиё чемпионати ўйинлари арафасида ўзимиз ўйнайдиган рақибга ўхшаш жамоани топишга ҳаракат қиламиз. Ўртоқлик учрашуви учун. Лекин Япония ёки Корея билан ўйнайдиган бўлсак, уларга қарши шу минтақадаги кучсиз жамоага қарши ўйин ёрдамида тайёрланиш мушкул. Унинг ўрнига Шотландия, Норвегия, Дания сингари Европанинг ҳақиқий ўртамиёна терма жамоалари билан куч синашган маъқул. Чунки жисмоний ва тактик тарафлама европаликлар футболи бугунги кунда жаҳонда етакчилик қилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Умид қиламизки, яқин вақтлар ичида биз миллий жамоамизнинг бошқа жамоалар билан ўйинларда майдонга тушишига гувоҳ бўламиз. Агар жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритсак, биз билан текинга ўйнашга тайёр жамоалар чиқиши мумкин. Акс ҳолда, бундай жамоаларни катта маблағ эвазига бўлса ҳам Тошкентга таклиф этиш керак. Чунки 500 минг долларгача пул учун бизга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишга рози бўлган жамоалар етарлича топилиши табиий. Бунинг пулини бемалол чипталар савдосидан тушган маблағ билан ишлаб топса бўлади. Бу ҳам терма жамоа аъзоларига, ҳам ишқибозларга ёқиб тушарди.

Ҳозирга қадар Европа терма жамоаларидан бир қанчаси билан майдонга тушганмиз. Терма жамоалари сафида ҳаракат қилган машҳур футболчилар учраган. Беларусда Валерий Кутузов, Валентин Белькевич, Максим Ромашенко, Сергей Гуренко, Александр Хацкевич, Босниядан Эмир Спахич, Эстониядан Константин Васильев, Рами Пииройя, Украинадан Андрей Шевченко, Артём Милевский, Андрей Воронин, Александр Тимошук, Арманистондан Генрих  Мхитарян, Маркос Пиццелли, Латвиядан Марис Верпаковский, Константин Землинский, Албаниядан Лорик Цана, Черногориядан Симок Вукчевич, Стефан Савич, Исроилдан Йосси Бенаюн, Словакиядан Вретислав Грешко, Марек Минтал сингари Европага машҳур юлдузлар вакилларимизга қарши тўп тепишган. Улар орасида ҳозирги кунда Спахич, Воронин, Тимошук, Мхитарян, Цана, Савич ва Бенаюн кучли жамоаларда ўйнашни давом эттиришмоқда. Европа термаларидан фақат Болгария ва Венгрия биз билан 2001 йил кучли бўлмаган таркибларида ҳаракат қилишган. Туркия терма жамоасида эса бир қатор юлдузлар бор. Гекхан Зан, Омар Топрак, Арда Турон, Нури Шаҳин, Селчук Инан, Меҳмет Экичи, Бурак Йилмаз, Мавлут Эрдинч сингари юлдузлар Тошкентга ташриф буюриши мумкин. Лекин Абдуллоҳ Овчи Туркия терма жамоаси йиғинига кимларни таклиф қилишини ҳозир билмаймиз. Бу ҳолат федерациялар ўртасидаги шартномада аниқлаб олинади.

Туркия билан терма жамоалар миқёсида беш бор тўқнаш келганмиз. 2002 йил Тошкентда Туркиянинг 20 ёшгача бўлган термаси меҳмон бўлган ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган. Ўшанда бу жамоа сафида Семиҳ Шентурк ва Умут Булут каби келажакда машҳур ўйинчиларга айланган футболчилар тўп тепишганди. 16 ва 20 ёшгача бўлган жамоалар миқёсида яна тўрт беллашувда туркларга қарши футболчиларимиз майдонга тушганлар. Шу йил Аҳмаджон Мусаев шогирдлари Туркия ёшлар термаси билан ўртоқлик учрашувида ҳаракат қилиб, 2:5 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Туркия Европада ўз ўрнига эга жамоалардан. 14 август куни биз имкониятларимизни билиб олиш учун яна бир яхши имкониятга эгамиз.

“Терма жамоалар маркази”, ЎФФ бундан кейин ҳам шундай савиядаги рақиблар билан ўртоқлик баҳсларини кўпроқ ташкил этиб туриши лозим. Бу миллий терма савиясида бир поғона юқорилашимизга имконият тақдим этади.

01.06.2013   Ўзбекистон 0:3 Туркия   16 ёшлилар
20.02.2013   Туркия 5:2 Ўзбекистон   20 ёшлилар
31.05.2012   Ўзбекистон 2:1 Туркия   16 ёшлилар
11.06.2011   Туркия 6:0 Ўзбекистон   16 ёшлилар
27.07.2002   Ўзбекистон 1:0 Туркия   20 ёшлилар

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика