Осимхеннинг нархи эълон қилинди

4 июн 2020, 09:50
“Лилль” ҳужумчиси билан хайрлашишга тайёр.

“Лилль” клуби ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳужумчиси Виктор Осимxен билан хайрлашишга тайёрлигини маълум қилди. Қайд этилишича, француз клуби Виктор учу 60 млн евро нарх белгилади. Клуб нигериялик 21 ёшли футболчи ушбу маблағдан камига сотмайди. Викторнинг ўзи эса янги жамоада йилига 5 млн евро ишлаб олиш ниятида.

Осимxен жорий мавсум клуб сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Transfermarkt

Сўнгги янгиликлар

Барча ›