UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   22 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  5 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  14 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  1 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  15 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  19 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  16

Осимхен Саудияга боришни хоҳламади, у ПСЖга ўтмоқчи Янгиликлар

Осимхен Саудияга боришни хоҳламади, у ПСЖга ўтмоқчи

Италиялик машҳур журналист ва инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхеннинг ПСЖга ўтиши ҳақидаги миш-мишлар ўз-ўзидан пайдо бўлмаган.

Нигериялик форвард Франция чемпиони билан йилига 14 млн евролик маошни ўз ичига олган 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришиб бўлган. Олдинроқ, айнан шундай муддатга, фақат йиллик 7 млн еврога мўлжалланган шартнома "Наполи" вингери Хвича Кварацхелияга ҳам парижликлар томонидан таклиф этилган эди.

Бундан ташқари, 25 ёшли ҳужумчи номи ошкор қилинмаган Саудия Арабистони клубига ўтишни рад этган. Ваҳоланки, Саудия клуби футболчининг ўзига ҳам парижликлардан кўпроқ маош бермоқчи бўлган, "Наполи"га ҳам трансфер учун каттароқ сумма таклиф қилган.

Неаполликлар Осимхенни сотишга қарши эмас, лекин Хвичани таркибда сақлаб қолишмоқчи. Чунки, жамоанинг янги устози Антонио Конте бўлажак мавсумда Кварацхелияга умид қилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика