UZ

Сўнгги янгиликлар

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  0 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  7 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  0 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  0 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  10 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  8 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  9 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

Ўртоқлик учрашувида Баҳрайн билан дуранг ўйнадик Янгиликлар

Ўртоқлик учрашувида Баҳрайн билан дуранг ўйнадик

Ўзбекистон ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг энг асосий вазиятлари бериб борилди.
Ўзбекистон - Баҳрайн 0:0

Ўзбекистон: Акбар Тўраев,  Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов (Шавкат Муллажонов, 72), Ислом Тўхтахўжаев, Фарруҳ Сайфиев, Санжар Турсунов, Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов (Наврўз Алимов, 76), Темур Кападзе (Фозил Мусаев, 72), Сервер Жепаров (Сардор Рашидов, 62),  Игорь Сергеев (Воҳид Шодиев, 62).

Баҳрайн: 1.Сайид Муҳаммад Жаъфар, 4.Сайид Диа Саид, 7.Ваҳоб Али (19.Исса Ғолиб, 88), 11.Исмоил Латиф Исмоил, 12.Фавзи Муборак Айш (8.Аҳмадл Ҳатал, 76), 18.Муҳаммад Дижиж Муҳаммад (Муғаммад Тайеб, 76), 23.Рашид Ал Хути, 2.Муҳаммад Ҳуссайн, 29.Файсал Ҳассан, 20.Сами Муҳаммад Ал Ҳусайни, 13.Маҳмуд Раҳмон.
Огоҳлантиришлар: Одил Аҳмедов 23, Фарруҳ Сайфиев 85 - Муҳаммад Дижиж 33, Муҳаммад Ҳуссайн 89


                         МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                 ЯНГИЛАШ


90+2. ЎЙИН ТУГАДИ! Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 0:0 ҳисобида тугади.

90+1.
Рашидов кетма-кет икки марта бурчак тўпини амалга оширди. Иккала сафар ҳам ҳимоячилар тўпни қайтаришди

90.
Вакилларимизда қулай жарима тўпи...Рашидовнинг зарбаси жонли девордан ўтгани йўқ.

89. Огоҳлантириш. Баҳрайн.
Муҳаммад Ҳуссайн

88. Ўзгариш. Баҳрайн.
Исса Ғолиб майдонга тушди

86.
Рақиблар жарима тўпини амалга оширишди, ўта ноаниқ

85. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Фарруҳ Сайфиев

83.
Шораҳмедов тўпни ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдонига узатди, Рашидов тўпни боши билан дарвозага йўллай олмади

80. ЗАРБАА! Узоқ давом этган ҳужумдан сўнг Фозил Мусаев дарвозага зарба берди, ноаниқ.


77. Ўзгариш. Ўзбекистон. Одил Аҳмедов ўрнига Наврўз Алимов тушди

74. Ўзгариш. Ўзбекистон. Анзур Исмоилов ва Темур Капдза ўрнига Шавкат Муллажонов ва Фозил Мусаев тушди

73. Одилнинг зарбасидан сўнг тўп дарвозабоннинг ўзига борди

72.Рақиб ҳимоячилари Рашидовни йиқитишди. Чамаси 20 метрлардан жарима тўпи

70. Шодиев-Рашидов-Турсунов комбинациясидан сўнг Санжар тўпни ноаниқ тарзда йўллади

67. Баҳрайннинг хавфли ҳужуми! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Абдулатиф дарвозага йўллади, бироз ноаниқ

65. Кападзе тўпни олдинга Рашидовга оширди, Сардор жарима майдони ичида рақибни йиқитди.

63. Исмоил Абдулатиф ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

60. Ўзгариш. Ўзбекистон. Сергеев ва Жепаров майдонни тарк этди, Шодиев ва Рашидов майдонга тушди

56. Тўпни эгаллаб туриш фоиз ҳисобида 55:45, Ўзбекистон устун

53. Турсуновнинг тўп узатишидан сўнг Сергеев боши билан дарвозага зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида.

52. Акбар Тўраев! Жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбани Тўраев қўлидан чиқариб юборди, кейинги ҳаракат билан тўпни қайтарди!

50. Жепаров ва Турсунов олдиндан ўйланган тактикани амалга оширишга уринишди. Одилнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

48. Жепаров жарима тўпини амалга оширди. Сергеевнинг бош билан зарбаси дарвозабонга насиб этди

47. Рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг Турсунов тўпни Сергеевга ташлади, аммо тўп унгача етиб бормади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Танаффусда ҳар иккала жамоа футболчилари футболкаларни алмаштириб чиқишди. Бунга Дубайдаги жуда иссиқ об ҳаво сабаб бўлди


45+1. Биринчи бўлим тугади

45. Дастлабки бўлим сўнггида рақибларимиз ҳужумга кўпроқ ўтишди.

43. Баҳрайннинг ўйиндаги учинчи бурчак тўпи анчагина ноаниқ чиқди

42. Яна бир зарба! Фавзи Муборакнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб тарк этди

41. Баҳрайнда хавфли вазият! Бурчак тўпидан сўнг Муҳаммад Дижиж боши билан дарвозага зарба берди, тўп бироз ноаниқ кетди

38. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ҳайдаров жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбани дарвозабон қийинчилик билан ушлаб олди, қўлидан чиқиб кетган тўпни Сергеев дарвозага йўллашга уринди, посбон тезроқ ҳаракат қилди.

36. Ўнг қанотимиз анча фаол. Турсунов икки марта тўпни шеригига оширди

33. Муҳаммад Дижиж жуда қўпол ўйнади, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. Жепаров рақибга ўз эътирозини билдирди

32. Бугун чап қанот ҳимоясида ўйнаётган Сайфиев тўпни жарима майдонига узатди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди.

30. Вакилларимиз тўпни ўзларида сақлаб туришибди. Кетма-кет тўп узатишлар

26.
Рақиб қарши ҳужумда ўйнамоқда. Ўзбекистон биринчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қилмоқда. Шундай қарши ҳужумлардан бирида Сами Муҳаммад зарба берди, ҳакам тўп Акбар Тўраевга тегиб майдонни тарк этди деб ҳисоблади ва бурчакни кўрсатди.

25. Турсунов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Сергеев тўпга интилди, бироқ ҳимоячи уни қўллари билан ушлаб тургани учун бу амалга ошмади

24. Рақиб футболчилари сал қолса ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйишлари мумкин эди.. Бурчак тўпидан сўнг Шораҳмедов тўпни йўқотди.

23. Фавзи Муборак Айш жамоасининг барча жарима зарбаларини амалга оширмоқда. Бу сафар Анзур Исмоилов иккинчи қаватда яхши ўйнади.

21. Одил яна икки рақибни алдаб Жепаровга оширди, у тўпни яна Одилга қайтарди. 30 метрлардан йўлланган зарбани дарвозабон иккинчи уринишда ушлаб қолди. 

18-дақиқада жуда хавфли вазият содир этилди! Ваҳоб Али тўп қабул қилишда хато қилди, Аҳмедов тўпни эгаллаб олиб Турсуновга оширди, Санжар эса Жепаровга... сардоримизнинг зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди!!! Жуда хавфли эди...

16-дақиқада Ҳайдаров тўпни Аҳмедовга оширди, Одил уч нафар рақибни алдаб ўтиб Жепаровни тўп билан таъминлади. Сервернинг тўп узатишига эса Сергеевга аталди. Аммо ҳужумчимиз тўпни кутмаганди

14-дақиқада Баҳрайн шундоққина жарима майдони чизиғи ёнида жарима тўпига эга бўлди. Ваҳоб Алининг кучли зарбасидан сўнг тўп Тўхтахўжаевга тегиб қайтди. Ислом жароҳат олганга ўхшайди. Рақиб футболчилари пенальти сўрашди, бироқ ҳакам бу вазиятда бизникилар эркин зарба беришларини кўрсатди.

10-дақиқада илк бурчак тўпини Жепаров амалга оширди. Ҳимоячилардан қайтган тўп Кападзега келди, у тўпни Ҳайдаровга ташлади Азизнинг зарбаси ноаниқ кетди.

6-дақиқада Санжар Турсунов ўнг қанотдан ҳужум бошлади. Рақиб ҳимоячиси тўпни баратарф этиб қарши ҳужум ташкил этди. Бу сафар Анзур Исмоилов ўзини кўрсатди.

Дастлабки дақиқаларда ташаббус Ўзбекистон томонида. 4-дақиқада жамоамиз сардори Сервер Жепаров алдамчи ҳаракатлар билан ҳужумни бошлади. Кападзе олдинга интилди, бироқ рақиб ҳимоячилари бу вазиятда хавфни бартараф этишди.
Учрашув соат 19:50 да бошланди.





Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика