UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  22 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Ўртоқлик учрашуви. "Рома" "Сандерленд"ни мағлуб этди, Шомуродов асосий таркибда ўйинни бошлади Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Рома" "Сандерленд"ни мағлуб этди, Шомуродов асосий таркибда ўйинни бошлади

Теглар :  РомаСандерленд
Португалиядаги йиғин давомида "Рома" — "Сандерленд" учрашуви якунланди.

"Рома" — "Сандерленд" 2:0

Голлар: Гьян, 75 (1:0), Заньоло, 80 (2:0)

"Рома": Свилар; Ибанез, Смоллинг, Кумбулла; Карсдорп, Матич, Верету, Залевски; Перес, Шомуродов, Эль Шаарави

"Сандерленд": Паттерсон, Гуч, Винчестер, Батт, Циркин, Матете, О'Ниен, Даймонд, Эмблтон, Кларк, Дажаку


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! "Рома" навбатдаги ўртоқлик ўйинида ҳам ғалаба қозонди, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, иккинчи бўлим бошида захирага олинди.

90+3. "Сандерленд" сардори бугун рентген қабулига ёзилса керак, сўнгги дақиқаларда унга роса "ҳурмат" бажо келтиришди.

90. Яна 3 дақиқа сабр-тоқат тилаб қоламан.

89. Иккала жамоа футболчиларининг ҳам толиқишгани кўзга ташланмоқда. Гол уришдан ҳам кўпроқ ўйин якунига етишини интиқлик билан кутишаётгандек таассурот қолдирмоқда.

85. Кунбулланинг қон босими ошиб, тажаввузкор бўлиб бораётганди. Буни вақтида сезган Моур футболчини соя тушиб турадиган захира ўриндиғига чақирди.

80. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Рома"дан кетишни истаб қолган Заньоло Гьяннинг пасини бесамара якунланишини истамади.

78. Кумбулла мураббийнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам рақибни ўтказиб юборма деган вазифасини қойилмақом бажарганча, "Сандерленд" футболчисини қўполлик билан тўхтатди.

75. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гьян рақиб посбонининг биз кўча футболида таърифлайдиган "очко"сидан тўпни ўтказганча, дарвозани ишғол қилди.

71. Феликс Моуриньонинг кафтини пешонасига қўйишга лойиқ зарба йўллади.

Жамоалар сув ишлаб чиқаридан корхона билан реклама борасида келишиб олишган шекилли, ҳозиргача тахминан бешинчи бор чанқоқ босиш учун ўйин тўхтатилди. Шу ерда фақатгина "Андижон музқаймоғи" етишмаяпти.

67. "Рома" сардори ахийри либосини тортган оқ футболкадаги рақибига қарата Гулсанам Мамазоитованинг шу номдаги қўшиғидан парча келтирган бўлса, ажабмас.

64. Матете ҳам римликлар либосига ҳавас қилди шекилли, Бовининг либосини қўйиб юборгиси келмади, ҳакам бу ер кйиим-кечак дўкони эмаслигига ишора қилганча, огоҳлантириш тақдим этди.

62. Винчестер Заньоло либосининг сифатини текшириб кўрди, ҳакам эса бу ҳаракати учун сариқ қоғозли билдиришнома тақдим этди.

58. "Рома" футболчисининг бурчакдан узатмасини фақатгина кузатиб туриш мумкин эди, уни дарвоза тўғрилаб қўйиш учун эса ҳайвонот боғи ходимларига мурожаат қилиш лозим бўларди.

56. "Сандерленд"да яхши имконият юзага келганди, чап қанотдан оширилган тўпни "Рома" ҳимоячилари жон-жаҳди билан амаллаб бартараф этишди.

53. Волпатонинг айланма зарбаси дарвоза тўғри бориши учун камида яна бир дарвоза керак бўларди.

50. "Рома" ҳимоячиларининг кечириб бўлмас хатосини "Сандерленд" ҳужумчиси кечирди.

Пешонангиз тиришадиган хабар айтмоқчиман: Шомуродов захирага олинди, Феликс майдонга тушди.

48. "Рома" футболчиларида бурчак зарбаси юзага келди, узатмаган ҳеч ким оёқ қўйишга жазм қилолмади.

46. Римликларнинг бўлим бошидаги илк ҳужуми офсайд билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффусда қаҳва ичиб олган маъқулроқ. "Рома" иштирокидаги ўйинлар қанчалик қизиқарли ўтишини яхши билсангиз керак.

45+1. Шомуродов йиқитилди, бироқ ҳакам ҳаммаси жойида эканлигига ишора қилди, кейинроқ Элдор қўполлик бўйича ўзаро ҳисобни 1:1 қилиб қўйди.

Моуриньо мураббийликдан ташқари "Рома" шифокорлар гуруҳида ҳам фаолият олиб бораётган кўринади, ҳозир ҳам жароҳат олган Ибанезнинг ёнига шифокор билан бараварига майлҳдонга тушиб келди. Ибанез жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Кальяфёри ўйинга қўшилди.

41. Смоллинг майдон четида зерикиб ўтирган тўп олиб келадиган болакайлар томон узатма амалга оширди.

38. Эль Шаарави уйига бориб, ўйинни қайта кўргач, ушбу вазиятда зарба бердимми ёки пас бердимми дея роса бош қотирса керак.

35. Эль Шаарави Зидан услубида финт ишлатмоқчи эди, аммо О'Ниен алдангиси келмади ва рақибига "Бу финтингни бошқага қиласан" деган мазмундаги қўполликни ишлатди. Ҳакам ҳам "Бу ҳаракатингни ўйиндан ташқарида қиласан" дея "Сандерленд" футболчисини огоҳлантирди.

33. ЗАРБА! Смоллинг стандартдан оширилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, тўп дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

32. Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатилди.

29. Кунбула рақиби билан шакар ва нон муаммосини муҳокама қилаётгандек баҳслашиб кетди. Ҳакам эса ҳозир бунинг мавриди эмаслигини уқтирди.

27. Карсдорп Пересни Мбаппе деб ўйлади шекилли, унинг узатмасига испан футболчиси қанот ёзиб ҳам етолмасди.

Футболчилар сув ичиб олишмоқда. Ҳаво ҳарорати музлатгичга киришга мажбур қиладиган даражада бўлмаса ҳам, анча юқори.

22. Перес яна тўпни йўқотди. Римликлар ўйинчиси ҳозирча маҳоратидан кўра соч турмаги билан кўпроқ кўзга ташланмоқда.

20. Карлос Перес тўп аралаш рақиб оёғига ҳам зарба бериб юборди. Зарба ноаниқлигига эмас, оёғи зирқираётганига кўпроқ ачинди, менинг назаримда.

19. Шомуродов ўрни келганда майдон марказига келиб, ҳужумларни бошлашда ташаббускорлик кўрсатмоқда.

Биринчи бўлим Шомуродовники, хоҳлаганини қилиши мумкин, фақатгина таблога қарайдиган кишиларнинг ҳам тер тўкишига мажбур қилса бўлгани.

14. Бурчак зарбасидан сўнг яна Шомуродов бош билан зарба йўллади, унинг уринишига бироз аниқлик етишмади.

12. Шомуродовда яна бир вазият юзага келганди, Элдор эса голни ўзи ургиси келмасдан Эль Шааравига тўпни оширганди, бироқ сўнгги лаҳзаларда рақиб ҳимоячилари буни пайқаб қолишди ва вазиятни бартараф этишди.

9. Шомуродовда дастлабки имконият юзага келганди, ҳимоячиларнинг узатмасидан сўнг Элдор рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди, бироқ тўп болаликда мутолла қилган эртакдаги бўғирсоқ қаҳрамони сингари ўзбек ҳужумчисидан қочиб кетди, бироқ Паттерсонни тузоғига илинди.

6. "Сандерленд" футболчиси яна ўнг қанотдан қочиб кетишга уриниб кўрди, Залевски эса "Ўзинг кетсанг кетавер, тўпни олиб қоламан" деганча рақибини хафа қилди.

4. "Сандерленд" футболчисининг ўнг қанотдан узатмасини Свилар баланд сакраб эгаллаб олди. 

2. "Сандерленд"нинг дастлабки ҳужумидан сўнг тўп "Рома" дарвозасидан тахинан лимузин узунлигидаги масофа нарироқдан ўтиб кетди.

1. Учрашув бошланди.


Бугун римликлар қизил , инглизлар эса оқ-қизил рангли либосда ҳаракат қилишади.

Таиландга МЮ билан бормаган Криштиану Роналду эҳтимол, ўз ватанига қайтиб, бир вақтлар "Юве" таркибида тўп тепаётганида ундан тўпни олиб қўйган ҳужумчининг ўйинини кузатгани ташриф буюрган бўлиши мумкин. Албатта, сўзларимиз ҳазил. Португалияда об-ҳаво ажойиб, мухлислар ҳам ўйинга ташриф буюришган.

Жозе Моуриньо ҳам ҳакам ҳуштаги чалинишидан аввал ўзига мос стулни олиб, қулай жойга ўрнашиб олди.

Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. Унгача ёнингизга кутилаётган голни нишонлаш учун бирор буюм олишингиз мумкин, фақатгина ҳордиқ чиқараётган қўшниларингизнинг реакциясига дуч келмасангиз бўлгани.

Ассалому алайкум футбол ишқибозлари! Биламиз, бугун фақат бир нафар йигит учун мазкур учрашувни кузатасиз. Умид қиламизки, ўтган ўйинда гол урган ҳамюртимиз бугунги баҳсда ҳам уялтириб қўймайди.

Учрашув 15:00 да бошланади. Мазкур ўйинни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика