UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  0 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  15 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  2 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0 10:26"Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ ҳужумчиси фаолиятини "Шўртан"да давом эттириши мумкин  8

Ўртоқлик учрашуви. “Қўқон-1912” – “НБУ Осиё” – 1:0 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. “Қўқон-1912” – “НБУ Осиё” – 1:0

Бугун Дўрмондаги ўйингоҳда “Қўқон-1912” – “НБУ-Осиё” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда жамоамиз сафига кеча келиб қўшилган икки нафар сербиялик ўйинчилар ҳам иштирок этишди. Ҳар икки легионер асосий таркибда майдонга тушди.

Ўйин тўлиқ вакилларимизнинг устунлиги остида ўтганини эътироф этиш жоиз.

Учрашувнинг 42-дақиқасида ўнг қанотдан белгиланган жарима зарбасини Маъруф Зокиржонов “Банкирлар” дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда тўлиқ таркиб ўзгарди. Лекин ташаббус барибир қўқонликлар томонида бўлди. Аммо гол уриш борасида омадимиз келмади. Хусусан, 2-бўлимда Носир Отақўзиевнинг урган голи ҳисобга олинмади. Ҳакамлар офсайд қайд этишди. Бугунги ўйинни Жасур Мухторов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди.

Шу тариқа жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтган  ўйин кичик 1:0 ҳисоби билан якунланди.


Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “НБУ Осиё” – 1:0 (1:0)

Гол:
Маъруф Зокиржонов – 42.

“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Дарко Гожкович, Никола Валентич, Жалил Кимсанов, Маъруф Зокиржонов, Аваз Маматхўжаев, Отабек Зокиров, Собир Ҳамидов, Абдуллох Олимов, Жавоҳир Сиддиқов, Суҳроб Бердиев.

Захира: Руслан Матниязов, Шохрух Холматов, И. Ғофуров, А. Раҳимов, Достон Турсунов, Нодир Йўлдошев, Иқбол Маликжонов, Баҳодир Акрамов, Ориф Мамажонов, Иброҳим Раҳимов, И. Абдуғаниев, И. Алимбоев, Носир Отақўзиев, Азиз Тўхтабоев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика