UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  0 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  1 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  0 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  4 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  1 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  3 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  3 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  4 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  15 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  4 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  3 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  30

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 1:2 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 1:2

Бугун Қибрайда "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин вакилларимизнинг ҳужуми билан бошланди. 4- дақиқада Ойбек Рустамов маҳорат кўрсатиб, уч ҳимоячини чалғитиб аниқ зарба йўллади. Наманганликлар посбони Акмал Турсунбоев қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Орадан уч дақиқа ўтиб дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Рўзимбой Аҳмедовнинг ўн бир мертли нуқтадан берган зарбасини Азиз Ашуров қайтаришга эришди.

Орадан яна уч дақиқа ўтиб, учрашувда ҳисоб очилди. Бурчакдан Жамшид Ҳасанов тўпни жарима майдонига етказди. Узоқ бурчакда турган  Суҳроб Бердиев қийин вазиятда, ўткир бурчак остида дарвозани аниқ нишонга олди – 1:0.

Яна уч дақиқадан кейин эса “Навбаҳор” футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Наманганликларни ўнг қанотдан уюштирган қарши ҳужуми гол билан якунланди. Гол муаллифи Равшан Хурсанов.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида футболчиларимизда гол киритиш учун яхши имконият вужудга келганди.  Жамшид Ҳасанов – Суҳроб Бердиев комбинацияси Бердиевнинг ажойиб зарбаси билан якунланди. Дарвозабондан қайтган тўпга эса ҳимоячилар биринчи бўлиб етиб келишди.

Биринчи бўлим 1:1 ҳисоби билан интиҳо топди.

Иккинчи таймни жамоамиз бешта ўзгариш билан бошлади. Майдонга Жавоҳир Сидиқов, Баҳодир Акрамов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Дарко Гожкович ҳамда Никола Валентичлар тушишди.
Майдонни эса Ойбек Рустамов, Иброҳим Раҳимов, Собир Ҳамидов, Аваз Маматхўжаев ва Шохрух Холматовлар тарк этишди.

“Навбаҳор” тайм бошида олдинга чиқиб олишга эришди. Алишер Маҳмудов наманганликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Голдан кейин катта куч билан олдинга ташланган жамоамиз бир қатор вазиятларга эга бўлди. Шундай ҳужумларнинг бирида Суҳроб Бердиевнинг зарбасидан сўнг дарвоза устуни, рақибларимизни голдан сақлаб қолди.

Яна бир қулай имкониятдан Андрей Сидоров фойдалана олмади. Иккинчи бўлим якунланиши арафасида футболчиларимиз кетма-кет ҳужум уюштиришди. Аммо ўринишларнинг барчаси бесамар якун топди.

Шу тариқа жамоамизнинг учинчи назорат учрашуви мағлубият билан якун топди.



 Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” 1:2 (1:1)

Ҳакамлар З
. Қодиров, О. Жумаев, А. Калинин.

Голлар: Суҳроб Бердиев. – Рашван Хурсанов, Алишер Маҳмудов.

“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров (Ислом Абдуллаев), Жалил Кимсанов (Ориф Мамажонов), Иброҳим Раҳимов (Дарко Гожкович), Акмал Холмуродов (Иқбол Маликжонов), Шохрух Холматов (Никола Валентич), Аваз Маматхўжаев (Баҳодир Акрамов), Жамшид Ҳасанов (Ислом Каримов), Собир Ҳамидов (Муҳаммаданас Ҳасанов), Ойбек Рустамов (Жавоҳир Сидиқов), Суҳроб Бердиев, Носир Отақўзиев (Андрей Сидоров).

“Навбаҳор”: Акмал Турсунбоев, Аббос Отахонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Ҳасан Эргашев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Мирзоҳид Ғофуров, Ислом Исоқжонов, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Тоҳир Шамситдинов, Алишер Маҳмудов, Абдуазиз Султанов, Азизбек Турғунбоев, Алишер Саматов, Алишер Мирзаев.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика