UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  13 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  48 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  0 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  11 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  16 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 - Қатар U-16 - 3:3 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 - Қатар U-16 - 3:3

U-16 ОЧ саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Темур Олимхўжаев бош мураббйилигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 17 сентябрь куни Тошкентда йиғин бошлагани ҳақида хабар бердик.
Бугун ўсмирларимиз Қатар U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Соат 16:00да бошланган ўйиннинг ҳисобини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида белгиланган пенальтини Жонибек Кўчимов аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 1:0.

36-дақиқада Азиз Ғаниев иккинчи бор меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди - 2:0.

42-дақиқада қатарликлар ҳисобни қисқатиришди - 2:1. Дастлабки бўлимда мана шу ҳисоб қайд этилди. 63-дақиқада ҳисоб тенглашди - 2:2. 

73-дақиқада Кўчимов дублга эришди - 3:2. 84-дақиқада қатарликлар пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди - 3:3.


Ўзбекистон U-16 - Қатар U-16 - 3:3 (2:1)
Голлар:
Кўчимов 13 пенальти, - 1:0.Азиз Ғаниев 36, - 2:0.Кўчимов 73, - 3:2.
Ўзбекистон U-16
: Акром Ходжаев, Озодбек Қурбонов, Достонбек Бердиқулов, Илхом Алижонов, Дониёр Хошимов, Суҳроб Нуриллаев, Жаҳонгир Аҳмадов, Ойбек Нурматов, Жасур Асқаров, Азиз Ғаниев, Жонибек Кўчимов.


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 25-29 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2014 йилги U-16 ОЧ саралаш баҳсларида Яман ҳамда Фаластин ўсмирлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Саралаш баҳслари Тошкентдаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика