

2 январь куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Ироқ олимпиячилари КХДР устидан 3:1 ҳисобида устун келишди. 29 декабрь куни Ироқ Хитой билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб 1:0 ҳисобида зафар қучганди.
Энди ироқликлар 6 январда Саудия Арабистони билан ўйнашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 12 – 30 январь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Турнирнинг гуруҳ босқичида Ўзбекистонга Ироқдан ташқари Жанубий Корея ва Яман олимпия терма жамоалари рақиб бўлади.
Ироқ ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 16 январь куни бўлиб ўтади.


