UZ

Сўнгги янгиликлар

09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  1 08:42Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  20 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  43 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  6 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  21 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  801 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  5 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  1 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0 23:14Айбек Нурбаев: "Бугунги мағлубиятга мен жавобгарман. Ўзгартиришларда хатога йўл қўйдим"  0 22:18"Барселона" Ямал билан янги шартнома имзолайди. Томонлар келишувга эришишга яқин  2 21:46Виртц "Реал" ёки "Манчестер Сити"га ўтишни истамаяпти. У бошқа клубга бормоқчи  6

Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Янгиерда «Машъал»ни мағлуб этди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Янгиерда «Машъал»ни мағлуб этди

Теглар :  ДинамоМашъал
Янги мавсумга тайёргарлик доирасида бугун Янгиерда «Машъал»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказган «Динамо» жамоаси сафарда ғалабага эришди.

Уч кун олдин ўтган «Сўғдиёна»га қарши кечган ўйинда бўлгани каби, ушбу баҳсда ҳам Илҳом Шарипов қўл остида бўлган маҳаллий футболчиларнинг барчасини майдонга тушириб, синовдан ўтказди. Ҳар бири бир соатдан кечган бўлимларнинг дастлабкисида икки жамоада ҳам ҳисобни очиш учун имкониятлар бўлган бўлсада, ўйининг биринчи қисмида ҳисоб очилмади.

Кескин курашлар остида ўтган баҳснинг иккинчи бўлимида, аниқроғи 75-дақиқада самарқандлик ёш ҳужумчи Муҳаммаджон Ражабовнинг киритган ягона голи «Динамо»га «Машъал» устидан ғалаба келтирди.

Назорат учрашуви. Янгиер.

16 январь (душанба)

«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО» - 0:1

Гол:
Муҳаммаджон Ражабов, 75.

«Динамо» (1-бўлим): Рустам Тоштурдиев, Бунёд Исроилов, Ҳакимхон Аъламхонов, Фирдавс Абдусалимов, Миркомил Локаев, Омаджон Тайлоқов, Жонибек Кўчимов, Жасур Азимов, Ислом Шарипов, Асомиддин Маматов, Амиржон Сафаров.

«Динамо» (2-бўлим): Шуҳрат Муродов, Нурбек Сафаров, Комил Шарофутддинов, Лазиз Нуриддинов, Шаҳзод Саидов, Жасур Ашуров (Азимбек Низомов), Тимур Файзуллаев, Жасур Қурбонов, Умед Ражабов, Рамиш Бобомирзаев, Муҳаммаджон Ражабов.

«Машъал»: Илёсов Жавоҳир, Кагиров Темур, Бегимқулов Аслиддин, Шодмонов Аббос, Шайманов Шаҳзод, Агалиев Аваз, Тўраев Зафар, Олимов Абдуллоҳ, Қосимов Бобур, Қўзибоев Зоҳир, Белов Константин.

Захирадан тушганлар: Носиров Ботир, Шайқулов Искандар, Камолов Мирзакамол, Павленко Владислав, Сафаров Марадона, Достонов Шохрух, Муртозоев Ҳумоюн, Машарипов Темур, Қиличов Шоҳжаҳон, Мирзақулов Жонибек, Кенжа Тўраев, Фаррух Шотурсунов, Сирож Мелиев, Бобур Фарҳодов, Шоҳрух Эшбўтаев.

«Динамо» клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини 19 январь куни Навоийда «Қизилқум»га қарши ўтказиши режалаштирилган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика