Ўртоқлик учрашуви. "Бухоро" "Бунёдкор" ёшларини мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
11 янв 2017, 18:44
Бугун “Бухоро” жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида илк назорат учрашувини ўтказди.

Тошкентнинг “Бунёдкор”ёшларига қарши кечган баҳсда бухороликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Аралаш таркибда ҳаракат қилган “Бухоро”нинг ягона голига Баҳодир Пардаев муаллифлик қилди. Учрашув давомида Пардаевда дубль қайд этиш имконияти бўлди, аммо у пенальтини голга айлантира олмади.

Бу учрашувда “Бухоро” қуйидаги таркибда ҳаракат қилди:
Асилбек Амонов, Александр Мерзляков, Саламат Қутибоев, Жумаев, Нозим Умуров, Жамолиддин Убайдуллаев, Сухроб Нематов, Алишер Саноев, Санъат Шихов, Анвар Ражабов, Баҳодир Пардаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳжаҳон Насимов, Муҳиддинов, Олимов, Холиқов, Дилмуродов, Сулаймонов.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com