Ўртоқлик ўйини. “Рома” йирик ғалабага эришди, Шомуродов эса 2-таймда захирадан тушди

Eldor Akmurzayev
23 дек 2022, 09:10
Мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўраётган “Рома” Нидерландиянинг “Вальвейк” клуби билан баҳс олиб борди.

Ўртоқлик учрашувида римликлар Тэмми Абрахам, Стефан Эл Шаарави ҳамда Николо Заньолонинг голлари эвазига рақибни йирик (3:0) ҳисобда таслим этди. Элдор Шомуродов 61-дақиқада Эдоардо Бове ўрнига захирадан ўйинга қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, “бўрилар”ни 4 январь куни А Серия доирасида “Болонья”га қарши баҳс кутмоқда.

Ўртоқлик ўйини

“Рома” – “Вальвейк” 3:0 (2:0, 1:0)

Албуфейра майдони, Португалия

“Рома” (асосий таркиб) – Патрисиу, Залевски, Ибаньес, Кумбулья, Челик, Пеллигрини, Матич, Бове, Эл Шарави, Абрахам, Заньоло;

Захирадан тушганлар – Бур, Винья, Вольпато, Камара, Карсдорп, Кристанте, Манчини, Спинаццола, Шомуродов.


Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia