Ўртоқлик ўйини. Иордания – Парагвай баҳсида 6та гол киритилди

Eldor Akmurzayev
10 сен 2019, 23:55
Халқаро ўртоқлик ўйини доирасида Иордания терма жамоаси Парагвай билан учрашди.

Учрашув Амман шаҳридаги «Халқаро» стадионида ўтказилди. Баҳснинг илк таймида майдон эгалари Мусо Ал-Тамари ҳамда Ёсин ал-Бахитнинг голлари эвазиа 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишди. 2-таймда эса парагвайликлар Оскар Ромеро, Мигель Алмирон, Роберт Рохас ва Алехандро Ромеро аниқ зарбалари эвазига устунликни ўз томонига оғдиришди. 

Эслатиб ўтамиз, Иордания ЖЧ-2022 саралашида «B» гуруҳидан ўрин олган бўлиб, улар илк турда Тайвань вакиллари меҳмонда 2:1 ҳисобида таслим этишди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›