Ўртоқлик ўйини. Биз билан дуранг ўйнаган Сенегал Жанубий Кореядан устун келди

Aziz Tukhtamuradov
11 июн 2018, 23:53
ЖЧ-2018 финал босқичига тайёргарлик кўраётган Сенегал ва Жанубий Корея терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

Австриянинг Грёдинг шаҳридаги “Унтерсберг-Арена”да ўтган учрашувда африкаликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Аввалига 67-дақиқада Ен Гвон Ким ўз дарвозасини ишғол қилиб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда эса Мусса Конате белгиланган пеналтини голга айлантириб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди - 2:0. 

Маълумот учун, 23 март куни Ўзбекистон билан дуранг (1:1) ўйнаган Сенегал терма жамоаси мундиалнинг H гуруҳида Польша, Колумбия ва Японияга қарши баҳс олиб боради. Жанубий Корея эса Германия, Мексика ва Швеция терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф