Ўртоқлик беллашуви. "Динамо" Руминия клубига қарши ўйнинда дуранг қайд этди

Sherzod Nurmatov
10 фев 2022, 22:10
Суперлига янги мавсумига Туркияда тайёргарлик кўраётган "Динамо" жамоаси хорижий йиғин доирасидаги иккинчи учрашувида иштирок этди.

Бу сафарги ўртоқлик ўйинида Самарқанд клуби Руминиянинг "Чиксереда" жамоасига қарши саф тортди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Темур Исмоилов ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимда эса бош мураббий Предраг Роган таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Ўйиннинг 55-дақиқасига келиб Руминия клуби ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Шундай қилиб, учрашув шу ҳисобда якунланди.

"Динамо" – "Чиксереда" 1:1

Сиде, Туркия

Голлар: Темур Исмоилов 25

"Динамо": Милое Прекович, Жўрабек Маннонов, Михайло Йованович, Сайдулло Раҳматов, Шокир Йўлдошев, Музаффар Музаффаров, Евгений Чумак, Темур Исмоилов, Ойбек Нурматов, Шоҳмалик Комилов, Саҳоб Рашидов.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати