«Орол»га янги мураббий келди

Narzulla Saydullayev
13 фев 2018
Нукуснинг «Орол» жамоасида секин-аста ўзгаришлар рўй бера бошламоқда.

Клубга Қуват Туреев мураббий этиб тайинланган. Лекин ҳозирча мураббий билан шартнома тузилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин нукусликларга Темур Турдиев икки йил давомида ўйновчи-мураббий вазифасини бажариб келган эди. Охирги пайтларда эса "Орол" бошқарув рулига Неъматулла Қутибаев қайтиши ҳақида миш-мишлар кўпайганди. Воқеалар ривожини кузатамиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia