UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  9 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  9 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  7 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  18 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  17 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  14

“Орол” ХХ асрда Биринчи лигада қандай иштирок этган? Янгиликлар

“Орол” ХХ асрда Биринчи лигада қандай иштирок этган?

Нукуснинг “Орол” жамоаси ХХ асрда Биринчи лигада қандай иштирок этган? Қуйидаги мақолада айнан шу ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

1995 йили
“Жануб” зонаси. 24 ўйин. 8 ғалаба, 4 дуранг, 12 мағлубият. Тўплар нисбати 26:48. 28 очко. 10-ўрин

“Орол” жамоаси 1994 йили Олий лигадан тушиб кетган эди. Келаси мавсумни Биринчи лигада бошлаган нукусликлар жуда ҳам муваффақиятсиз иштирок этишди. Жануб зонасида 13 жамоа орасида клуб 10-ўринни эгаллаш билан чекланди.
13-26 ўринлар учун. 26 ўйин. 12 ғалаба, 2 дуранг, 12 мағлубият. Тўплар нисбати 21:35. 38 очко. 21-ўрин
Лигада қолиш учун курашган Нукус жамоаси якунда 26 та жамоа орасида 21-ўрин билан чекланишга мажбур бўлди ва кейинги мавсумни ҳам Биринчи лигада ўтказадиган бўлди.

1996 йили
52 ўйин. 19 ғалаба, 7 дуранг, 26 мағлубият. Тўплар нисбати 64:90. 64 очко. 21-ўрин
“Орол” 1996 йили Биринчи лигада зўрға жон сақлаб қолишга эришди. 27 та жамоа иштирок этган лигада клуб 21-ўринни эгаллади. 22-27 ўрин эгалари эса Биринчи лига билан хайрлашишди. Нукусликлар иккинчи мавсумни ҳам жуда муваффақиятсиз якунладилар.

1997 йили
42 ўйин. 19 ғалаба, 5 дуранг, 18 мағлубият. Тўплар нисбати 69:75. 64 очко. 12-ўрин
1997 йилда “Орол” олдингиларга қараганда яхшироқ бўлган мавсумни ўтказди. Нукусликлар ўтган мавсумдагидек 64 очко тўплашди. Бироқ бу очколар учун жамоа 10 та кам ўйин ўтказди ва энг муҳими бу сафар 12-ўринни эгаллади.

1998 йили.
38 ўйин. 12 ғалаба, 2 дуранг, 24 мағлубият. Тўплар нисбати 41:88. 38 очко. 16-ўрин
Кейинги мавсумда нукусликлар яна аутсайдерлар қаторидан жой олишди. 20 та жамоа иштирок этган мусобақада клуб 16-ўринни эгаллаб, зўрға лигада жон сақлаб қолди. Ўша мавсум якунига кўра 17-20 ўрин эгалари янада қуйи лигага тушиб кетишган эди.

1999 йили
34 ўйин. 13 ғалаба, 5 дуранг, 16 мағлубият. Тўплар нисбати 45:49. 44 очко. 11-ўрин
18 жамоа иштирок этган мавсумда “Орол” Биринчи лигадаги энг яхши натижасини қайд этди. Клуб ўша мавсум якунига кўра 11-ўринни эгаллаб, ўз натижасини яхшилаб олган эди. Жамоа бу кўрсаткичи билан келаси мавсумда ҳам Биринчи лигада иштирок этиши керак эди. Бироқ 2000 йилда ҳар бир вилоят (ҳудуд)дан битта жамоа Олий лигада иштирок этиши боис, “Орол” жамоаси ҳам ўз номини “Турон” дея ўзгартириб юқори лигада иштирок этган эди.


Фурқат Юсупов


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика