Ориги: "Жон деб қишда "Ливерпул"га қайтган бўлардим"

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2014, 16:18
"Лилл"да ижара асосида тўп тепаётган "Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги "қизиллар" сафига қайтмоқчи.

"Бундай қарорларни мен қабул қилмайман. Аслида мен бир мавсум давомида "Лилл"да қолишим керак эди, аммо агар клублар мени "Ливерпул"га қайтишим борасида келишиб олишса, жон деб Англияга борардим. "Лилл"да ўзимни яхши ҳис қиляпман, менга барча соҳада ёрдам беришяпти. Лекин сабрсизлик билан Премьер-лигада ўйнашни кутяпман" - дейди Ориги.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›