Ориги "Милан"га ўтмоқда

Alisher
19 май 2022
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги янги мавсумни "Милан"да бошлайди.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, ҳужумчи 4 йиллик шартномага имзо чекди, унинг маоши йилига 3,5 млн еврони ташкил этади. У "Милан"га ўтиш учун уч клуб таклифини рад этди: "Ньюкасл", "Кристал Пэлас" ва "Байер".

Ориги итальян клубига эркин агент мақомида ўтади.

Форвард "Ливерпуль"га 2014 йилда "Лилль"дан ўтганди. У мерсисайдликлар сафида барча мусобақаларда 175та ўйинда майдонга тушиб, 41та гол ва 18та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira