Ориги "Ливерпуль"да апрелнинг энг яхши футболчиси деб топилди
14 май 2016 17:48
Янгиликлар
Ориги "Ливерпуль"да апрелнинг энг яхши футболчиси деб топилди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги жамоа мухлислари талқинига кўра апрель ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
21 ёшли футболчи ўтган ойда 6 та учрашувда 5 та гол урди.
"Бу соврин билан фахрланаман, мухлислар ҳаракатимни қадрлашар экан. Ойни яхши ўтказдим, голлар урдим, афсуски жароҳат олдим. "Ливерпуль"да ўйнаш мен учун шараф" - дейди Ориги.
Фикрлар