

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 26 ёшли бельгиялик футболчи Англия клубидан мавсум сўнггида эркин агент мақомида кетишга тайёр, шунингдек мерсисайдликларда шартномани узайтириш борасида банд бор.
Футболчи учун "Милан" ва "Аталанта" даъвогарлик қилмоқда, ўйинчи йилига 3,5 дан 4 миллион еврога қадар маош олмоқчи.
Ориги 2021/22 йилги мавсум "Ливерпуль" таркибида 14та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.



