UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3

Ориф Маматказин: "Ўзбек футболидаги гранд жамоага ютқаздик" Янгиликлар

Ориф Маматказин: "Ўзбек футболидаги гранд жамоага ютқаздик"

Олий лиганинг 17-тури доирасидаги "Локомотив" - "Андижон" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "бургутлар" устози Ориф Маматказин иштирок этди.


- Ўзбек футболидаги энг кучли жамоалардан бирига мағлуб бўлдик. Улар биздан бир бош устун эканликларини амалда исботлашди. Бугун "Локомотив" жамоасининг стандарт вазиятлардаги деярли барча уринишлари гол билан якунланди. Бу голларда дарвозабонни айбламаган бўлардим.

"Локомотив" жамоасига кейинги ўйинларда, хусусан ОЧЛда муваффақият тилайман.

Бобур Акбаров ўз жарима майдончаси олдида нега кўп алдайди? Акбаров бизнинг плеймекиримиз ҳисобланади. Айнан шу футболчи орқали биз ҳужумларни ташкил этишни режалаштирамиз. Шу боис Акбаров кўп маротаба рақибларни алдашга, ҳужумларни бошлашга уринди.

Акмал Турсунбоев жамоамизнинг асосий дарвозабони, деб айтсак бўлади.

Анвар Бердиев айни пайтда жамоада. Бердиев давралар оралиғида кутилмаганда клубдан ғойиб бўлиб қолганди. Яна кутилмаганда жамоада пайдо бўлди. Бердиев билан ҳеч қандай можаролар руй бермаган. Анвар Бердиев иккинчи даврани жамоамизда бошлайди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика