UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Али, Тайсон, Кличко, Чагаев... энг машҳур супероғир вазнлилар илк мағлубиятини кимдан қабул қилган? + ФОТО  0 13:37Карантинга ёрдам. "Локомотив" ПФК хайрли ишга қўл урди  0 13:32"Атлетико" директори коронавирус туфайли ёзги трансферлар ойнасини бекор қилишни таклиф этди  0 13:07Сўнгги беш йилда жамоадошлари учун энг кўп вазият яратиб берган ўйинчилар  7 12:48Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:37Вейналдум фаолиятидаги энг қийин рақиби ким бўлганини айтди  0 12:14Месси футбол тарихидаги энг кучли дриблингчи борасида Роналдиньодан ўзиб кетди  10 11:59Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг чиройли финтлар  1 11:50"Тоттенхэм" "Барселона"га ўз ўйинчисининг нархини маълум қилди  0 11:44Болаликдаги орзуси футбол бўлмаган Марсело ҳақида  3 11:30Olamsport: Ўзбек боксчисининг бўлажак рақиби АҚШдаги вазият ҳақида, 4 қаватли савдо маркази касалхона учун   0 11:28"Барселона" академияси тарбияланувчилари коронавирусга қарши курашга атаб суратлар чизишди  1 11:21Карикатура: АПЛда навбатдаги "мураббий" истеъфога чиқиш арафасида  1 10:59“Андижон”нинг собиқ легионери Радосав Алексич: “Хомяков нима учун истеъфога чиқарилганини ўзи жуда яхши билади”  6 10:46Расман: "Атлетико" футболчиларнинг маошларини камайтирди ва клуб ходимларини қисқартирди  0

Ўрган, "Ман Сити". "Ювентус"нинг трансфер бозоридаги "айёрликлари" Янгиликлар

Ўрган, "Ман Сити". "Ювентус"нинг трансфер бозоридаги "айёрликлари"

Турин клубининг футболчиларни сотиш ва сотиб олиш йўлидаги ўзига хос стратегик усулини таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

"Эмре Жан — жуда яхши, муҳим ва фойдали ўйинчилардан бири. У ўтган йили ажойиб мавсум ўтказишга муваффақ бўлди. Аммо ҳозирги кунда жамоамиз қўллаётган усулда ўзини кўрсата олиши учун кўникма ва маҳорати ҳали етарли эмас", — деган эди Эмре Жанни Дортмунд "Боруссия"сига бериб юборган "Ювентус"нинг спорт директори Фабио Паратичи. Ҳа, унинг сўзлари орқали "кекса синьора" узоқ йиллардан буён қўллаб келаётган стратегияни тушуниб олиш қийин эмас.

Топ-клублар ўзини трансфер бозорида қандай тутади? Дарҳақиқат, уларнинг иши жуда осондек туюлади — ҳозир ёки келажакда жамоага ёрдам бериши мумкин бўлган ўйинчилар билан шартнома имзолаш. Шу билан бирга, улар янги футболчи клуб тактикасига ҳамда жамоанинг ўйин услубига қанчалик мос келиши ҳисобга олади. Европа клубларининг аксарияти ушбу тамойил асосида иш тутади.

"Ювентус" — алоҳида мавзу. Туринликлар нафақат айни пайтда таркибда майдонга тушиб фойдаси тегадиган футболчини таркибга олиб келиш билан шуғулланишади, балки бошқа трансфер масалаларини ҳам ўз ўрнига қўйиб қўйишади: ўйинчи келажакда "кекса синьора"га ас қотиши мумкин. Бунга 2та ёрқин мисол — Леонардо Спинаццола ва Маттиа Кальдара. Улар "Аталанта"да етакчи эдилар, ўйин ҳам асосан улар орқали қуриларди. Бироқ "Ювентус" сафига ўтиш уларга ҳеч қандай юқори мартаба бермади. Аммо улар туринликларга бир қатор муҳим масалаларни ҳал этишда ёрдам бердилар.

"Аталанта"дан ижарадан қайтган Спинаццола "Ювентус" сафида А Сериянинг атиги 10та ўйинида майдонга тушди (олтитаси асосий таркибда). Бир қарашда, бундай ишларда на бир маъно бор, на бир мақсад, лекин туринликлар барчасини пухта ўйлаб қўйишган ва қандай йўл тутиш кераклигини жуда яхши билишади. 2019 йил ёзда Турин клуби "Рома" билан ёш ва иқтидорли чап қанот ҳимоячи Лука Пеллегринини сотиб олиш борасида келишувга эришди. Улар маълум миқдордаги пул ва 26 ёшли Спинаццолани қўшиб беришга рози бўлдилар. Шу сабабли, Леонардо бугунги кунда "бўрилар" сафида тажриба орттирмоқда, Лука эса бир мавсумга "Кальяри"га бериб юборилди.

Хўш, энди Кальдара ҳақида гапирадиган бўлсак... Бу ҳимоячи Италия матбуотида энг истиқболли марказий ҳимоячи деб эътироф этилган. 2017 йил январь ойида "Ювентус" Маттиа жамоасига ўтиши учун "Аталанта"га 19 миллион евро берган, аммо уни 18 ойга ижарада Бергамода қолдирган эди. "Ювентус"нинг ўша вақтдаги таркибини эсланг, ҳа, мудофаа чизиғи идеал кўринишда эди.

Очиғини айтадиган бўлсак, Кальдара қанчалик иқтидорли бўлмасин, "кекса синьора" унинг ёрдамига муҳтож эмасди. Ёш ҳимоячи "Аталанта"даги ижара муддати ўз ниҳоясига етди. Аммо ўйинчи Туринга келган заҳоти уни "айрибошлашди" ("Ювентус" ва "Милан" ўзаро ўйинчилар алмашгани ҳеч кимга сир эмас): Леонардо Бонуччи Туринга қайтди, Маттиа Кальдара эса Милан томон йўл олди.

Бундай трансферлар Турин грандининг ўзига хос "фишка"сига айланиб улгурган. Сўнгги ўн йил ичида "Ювентус"нинг шунга ўхшаш ишлари сон-саноқсиз. "Кекса синьора" иштирокида амалга оширилган трансферларни ҳисоблаб чиқадиган бўлсак, учинчи ёки тўртинчисига келиб адашиб кетишингиз мумкин. Масалан, шу мавсум "Ювентус" тарбияланувчиси Рожерио 6 миллион евро эвазига "Сассуоло"га сотиб юборилди. Орадан бир неча кун ўтиб, 18 миллион еврога худди шу жамоадан туркиялик футболчи Мерих Демирал билан шартнома имзоланди. "Ювентус" ушбу ўзига хос усули туфайли фойдаси йўқ ўйинчидан қутилди ва янги футболчи учун атиги 12 млн сарфлади.

Турин клуби 2020 йилда ҳам шунга ўхшаш бир нечта битимлар имзолашга муваффақ бўлганди: "Кальяри"дан "Юве" ёшлар жамоасида ижарада тўп тепадиган Шимолий кореялик форвард Хан Кван Сонни 3,5 млнга сотиб олди. Аммо етти кундан кейин туринликлар ўша футболчини Қатарнинг "Ал Духайл" жамоасига 5 миллионга сотиб юбордилар. Қизиқ-а?!

"Ювентус" шу маромда давом этаверди. Навбат "Барселона" билан "айрибошлашга" келди: ижара ҳуқуқлари асосида Матеус Перейра Испанияга жўнатилди (2017 йил "Эмполи"дан сотиб олинган хавбек. У туринликлар сафида бирор марта ҳам майдонга тушмаган). Унинг ўрнига 19 ёшли ҳужумчи Алехандро Маркес келди, ўйинчи клубга тўлиқ ўтиши учун "кекса синьора" яна 8 миллион евро сарфлади.

Бир тарафдан, "Ювентус" раҳбарияти олдига қўйган мақсадларини англамай, клуб ишларига баҳо бериш жуда қийин. Лекин бир нарса аниқ — Туринда ҳеч нарса бежизга амалга оширилмайди. Ҳаттоки, клуб раҳбарияти "Юве"нинг ёшлар жамоасида тўп тепаётган Алехандро Маркес учун 8 миллион ҳамда яна битта футболчи қўшиб бериши "кекса синьора" қандайдир режа тузиб қўйганлигидан далолат беради. Агар ўйинчи жамоага мослаша олмаса ва ёрдами тегмаса, 1-2 йилдан кейин уни фойда эвазига сотиб юборишлари ёки фойдали ўйинчига алмаштиришлари мумкин. Худди шу каби Эмре Жан ҳам Массимилиано Аллегри даврида "Ювентус"га жуда зарур эди. Аллегри меҳнаткаш ва ғайратли ярим ҳимоячи майдон марказида Миралем Пьяничга ажойиб шерик бўлишига ишонганди. Бироқ ёзда клубга Маурицио Сарри келди ва барча нарса ўзгариб кетди. Жан минг уринишлар билан ҳам Саррининг рўйхатидан жой ололмади: рақобатда Рэмзи, Рабьо ва Бентанкурга енгилди.

Жамоада айтарли ўйин амалиётига эга бўлмаган Эмре матбуотга берган интервьюсида ўзи каби маҳоратли ўйинчи "Ювентус"дек клубнинг захира ўриндиғида ўтириб қолишини истамаслигини таъкидлаган. Лекин "кекса синьора" хўжайинлари учун бундай гаплар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасди. Қолаверса, улар захира ўйинчиси учун 5 миллион евро сарфлаш жуда катта сумма деб ҳисоблашган. Сўнг унга таклиф келиб тушиши билан Эмре Жандан "қутилишган": сотиб олиш мажбурияти билан Дортмундга ижарага берилган.

"У ажойиб ўйинчи бўлиб қолмоқда. "Боруссия" бизга тўлаган — трансфер суммаси сўзимиз исботи бўла олади", — дейди Паратичи. Ҳа, "Ювентус" ҳақиқатдан ҳам хавбек туфайли яхшигина пул ишлаб олишга муваффақ бўлди. 2018 йилнинг ёзида Эмре Жан "Ливерпуль"дан Туринга эркин агент сифатида келганди. Лекин мутахассислар сўзларига кўра, келишув "Ювентус"га 16 миллион еврога тушган экан (ўйинчини олиб келиш учун сарфланган пул, агентларга тўланган товон пули ва ҳоказо). Бугунги кунда "Боруссия" ёзгача "кекса синьора"га таҳминан 25 млн евро тўлаб бериши лозим. Қолаверса, ўйинчи ярим йил ижарада ўйнаши учун "Юве" ҳисоб рақамига аллақачон 1 миллион ўтказиб қўйган. Ўтган мавсум Жан асосий таркиб ўйинчиси бўлиб, жамоага катта ёрдам берганди. Бундан ташқари, жамога яна 10 миллион фойда олиб келмоқда.

"Ювентус" ҳам тайёр футболчиларни таркибига қўшиб олиб, "Манчестер Сити" каби ўйнатиб юравериши ҳам мумкин эди. Лекин улар нафақат спортдаги натижа ҳақида, балки масаланинг моддий томонини ҳам унутиб қўйишмади. Ахир, ким ёки нима манчестерликларга бунчалик бўлмаса-да, шунга яқинроқ йўл тутишга имкон бермаяпти? Ваҳоланки, АПЛ вакиллари биргина трансляция ҳуқуқлари орқали қолган чемпионат вакилларидан анчагина кўп маблағ топишади.

Ҳа, ажойиб бизнес! Келгусида ҳам "Ювентус"нинг қайсидир трансфери сизга ғалати ёки сариқ чақалик фойдаси йўқдек туюлиши мумкин. Лекин аслида у бир неча миллионлар олиб келиши ҳеч гап эмас. 

Эҳтимол, бу "кекса синьора"нинг навбатдаги стратегик режасининг кичик бир қисмидир?! Шундай экан, хулоса чиқаришга шошилманг!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+3   
18 фев 14:55:40
☆ BARÇA ☆ GRIEZMANN ☆
Aytishim mumkinki buni hatto yosh bolaning aqli yetadi. Keraksizdan qutilib, kerakligini sotib olish. City teng kuchli 2ta tarkib qilmoqchi edi va shunga harakat qildi. Kelajakka qaramadi. Yuventusni yo'rig'i boshqa. Har bir transferdan 4 5 million foyda qilib sotadi. City hech qachon moliyaviy muammoga duch kelmaydi yaniki arablar BAA reputatsiyasi uchun CITYga sarmoya kiritishdi. Axir ular bekorga CITY BAAning Yevropadagi yuzi bo'lmog'i kerak deyishmagandi. Anyellilar esa futbolni biznes singari boshqarishmoqda. Ya'ni CITY va PSGning maqsadi o'xshash, Yuve esa boshqa masala.
+2   
18 фев 14:41:45
m_
bu maqtanadigan narsamas a tak
+2   
18 фев 14:35:27
Burhonbek Abdumo'minov
Juventus buyuk klub!!
   
18 фев 23:59:24
Xasanboy N
yuventus tugagan trener bilan hech qayoqqa bora olmaydi
uyinchilar ham hor bolib yuribti rabio de light matyudi emre jan shunday tarkib bola turib uyindan bir mano yoq
yuveni uyinini korgandan kora latsioni uyini chiroyliloq girt ahmoq kamanda finalga borib qoqiladi
   
18 фев 20:59:25
Marco A
Man City tepasida turganlar jamoa xuquq iwi bilan wugullanuvcilari xam ja ''tupoy'' emasdir ular ham bir nima bilandir uzlarini oqlab ciqib ketiwadi. UEFA Citi dan katta jarima undiradi.Yuve ga kelsak Milan o'ziga kelsin gaplawamiz
   
18 фев 19:38:33
Real madrid fly emirates
Yaxwi divommanu
   
18 фев 19:37:41
Real madrid fly emirates
Yaxwi normal
   
18 фев 18:18:46
Rakuten
Umuman olganda klubga bir mavsum 3 tadan transfer qilish huquqi berilishi kerak. Shunda hammasi joyida bo'ladi.
   
18 фев 15:53:30
Azizbek
Маколани ким тайёрлаганини билмадиму ман Ювени трансферларини анчадан бери кузатиб келаман. Ювентус купинча уйинчиларни сотишда кийналади ва трансферлардан купинча ютказади. Юкорида келтирилган мисоллардан бири хам ноурин Спинаццола Юве академиясидан чикиб аталантада ижара асосида уйнаган. Энг ухшаган трансфери бу погба.
   
18 фев 14:43:27
Oybek13
Бу хам бир полетика
-1   
18 фев 19:01:36
Islom1997
Buyurda yangi man bildirgan fakirga qancha megabayt oladi kim bilsa aytvorsin
-1   
18 фев 18:57:48
Islom1997
m_ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bu maqtanadigan narsamas a tak
To'g'ri
-1   
18 фев 18:56:12
Islom1997
Salom men ham bugun ruyxatdan utdim
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг