"Ордабаси" - "Шахтёр". Мезбонларда ғалаба, Гейнрихда 66 дақиқа

Aziz Tukhtamuradov
16 май 2015
Бугун Қозоғистонда 12-тур ўйинлари доирасида "Ордабаси" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилди.

16 май. Шимкент. "Кажимукан" стадиони.

"ОРДАБАСИ" - "ШАХТЁР" - 1:0 (0:0)
Гол: Трайкович, 78 (1:0).

Мезбонлар ушбу ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозондилар. "Ордабаси"нинг ягона голига ўйиннинг 78-дақиқасида Бранислав Трайкович муаллифлик қилди.

Ҳамюртимиз Александр Гейнрих эса майдонда 66 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг ўрнига ўйинни Дауранбек Тажимбетов давом эттирди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia