UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  0 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  2 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  23 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  4 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  22 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4

Орадан 16 йил ўтиб... Янгиликлар

Орадан 16 йил ўтиб...

Coca-Cola Суперлигаси иккинчи давра ўйинларни муваффақиятли тарзда ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси 18-турда Қаршининг “Насаф” клубини доғда қолдирганидан хабарингиз бор.

Ушбу ғалаба Қўқонликлар учун муҳим аҳамият касб этади. 

Сабаби, “Қўқон-1912” жамоаси кучлилар сафига қайтганидан бери, аниқроғи, 2015 йилдан буён “Аждарлар”ни мағлубиятга учрата олмаётган эди. Шу давр мобайнида ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида 12 та учрашув ўтказишди. Ўйинларнинг 8 тасида Қаршиликлар ғалаба қозонишган. Учта баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Битта ўйинда эса қўқонликларнинг қўли баланд келган.

Айтганча, чемпионат баҳслари доирасида қўқонликлар “Насаф”ни сўнгги бор 2003 йил 18 август санасида Қўқонда мағлубиятга учратишганди. Орадан 16 йил ўтиб, узоқ кутилган ғалаба қўлга киритилди. Ушбу вазифани Азиз Тўхтабоев уддасидан чиқди.

Бундан ташқари, "Қўқон-1912" Лига кубогида ҳам “Насаф”дан устун келишганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Эслатиб ўтамиз, миллий чемпионат доирасида 2015 йилдан буён “Қўқон-1912” жамоаси мағлубиятга учрата олмаётган иккита клуб қолди – “Пахтакор” ва “Локомотив”.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика