UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  1 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  19 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  14 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  8 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  17 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  5

Орадан 120 кун ўтди, лекин ҳеч нарса ўзгаргани йўқ Янгиликлар

Орадан 120 кун ўтди, лекин ҳеч нарса ўзгаргани йўқ

"Championat.asia" сайтида Осиё Кубогидаги муваффақиятимиздан сўнг журналист Шаҳбоз Беғамовнинг "Купер услуби ўзбек футболига бегона", деган сарлавҳали мақоласи чоп этилганди.

Ўшанда Шаҳбоз Беғамов Купер терма жамоамизга қўллаётган услуб бизнинг футболга тўғри келмаслиги, Осиё Кубогида биз кутилган ўйинни намойиш этолмай, якунда натижа борасида инқирозга учраганимизни ёзганди.

Купер услуби ўзбек футболига бегона 

Ундан кейин терма жамоамиз март ойида йиғилиб, Хитойда ўтган турнирда иштирок этиб қайтди. Шунингдек, 28 май куни навбатдаги йиғинга киришган терма жамоамиз бугун Туркия билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Тўғри, жамоамизнинг ҳозирги ҳолати ва рақибларнинг даражаси ўртасидаги фарқ сезилди. Мағлубият бу катта фожиа эмас. Аммо гап натижада эмас, балки терма жамоамиз иштирокидаги футбол, мазмунсиз ўйин ва тўпсиз қийналаётган футболчиларнинг ҳаракати ҳали ҳам ҳеч нарса ўзгармаганини кўрсатмоқда. 

Осиё Кубогидаги муваффақиятсизлик ва сайтимизда чоп этилган мақола чиққанига 120 кун бўлди. Аммо терма жамоамизда ҳали ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.

Яъни, миллий жамоамиз ўйини пойдевори кўринмаяпти.

Қуйида ўша мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз: Купер услуби ўзбек футболига бегона         

Осиё Кубогида жамоалар энг кўп аниқ зарбани — Туркманистон ва Ўзбекистон дарвозаси томон йўллашган (тўлиқ статистика)         

Эктор Купер терма жамоамиз рулида ўтказган 13 учрашувдан 5тасида ғалаба қозонди, 3 дуранг ва 5 мағлубият қайд этилди.

Купер қўл остида ўртоқлик ўйинларида КХДР, Қатар, Осиё Кубогида Уммон ва Туркманистон, ўртоқлик турнирида Хитой мағлуб этилди. 

Сурия ва Ливанга қарши ўртоқлик учрашувларида, Осиё Кубогида эса Австралия билан 120 дақиқа дуранг қайд этилди ва пенальтилар сериясида ютқаздик.

Эрон ва Жанубий Корея билан бўлган ўртоқлик ўйинларида мағлубиятга учраган бўлсак, Осиё Кубогида Япония ва Австралия бизни пенальтилар сериясида ютди. Шунингдек, ўртоқлик турнирида Уругвайга мағлуб бўлдик ва бугунги ўртоқлик баҳсида Туркия бизни ютди. Тўплар нисбати: 13-14.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика