UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  0 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  47 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  15 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  65 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  23 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2

Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди Янгиликлар

Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди

Қишки трансферлар ойнаси вақтида “Андижон” жамоаси таркибига Сурия терма жамоаси дарвозабони ва Россиянинг ЦСКА клуби тарбияланувчиси Максим Сарраф келиб қўшилди.

Сурия терма жамоасига мунтазам жалб этилаётган дарвозабон ҳамон Суперлигада дебют қилгани йўқ. Боиси Максим Саррафнинг ХТС – халқаро трансфер сертификати ҳозиргача олинмаган эди.


ХТС одатда футболчининг бир мамлакат клубидан бошқа бир давлат жамоасига кўчиб ўтадиган пайти ФИФАнинг TMS (Transfer Matching System) онлайн платформаси орқали расмийлаштириладиган трансфер ҳужжати саналади. Халқаро трансфер сертификатини олиш учун дастлаб янги клуб сўров юборади. Кейин эса ушбу сўровни эски клуб ва ўша клуб аъзо ассоциация тасдиқлаши лозим бўлади. Сўнгра янги клуб жойлашган ассоциация якуний ХТС расмийлаштирилганини тасдиқлайди.


Бироқ Максим Сарраф “Андижон”га 12 февралда келиб қўшилган бўлса-да, клуб ушбу футболчини рўйхатдан ўтказиш учун ФИФАнинг TMS платформасига сўровни 24 февралдагина, Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилишига 1 соат қолгандагина юборади. Қоидага кўра кейинги қадам сифатида мазкур сўровни Россия футбол иттифоқи тасдиқлаши лозим эди. Лекин рус томони ушбу сўровга трансфер ойнаси ёпилиб бўлганидан кейин – 26 февраль кунигина тасдиқ қўяди. Натижада TMS тизимида Максим Саррафнинг халқаро трансфер сертификатини расмийлаштириш охирига етмай қолади. Шу сабабли дарвозабон мана 2 ойдирки ўйин амалиётисиз қолиб келаётган эди.
Аслида TMS тизимини юритиш ФИФА томонидан аъзо ассоциацияларга топширилган. Лекин футболчининг ўйин амалиётисиз қолаётганини инобатга олиб, ЎзПФЛ ФИФАга мурожаат билан чиқди ва Максим Саррафни истисно тариқасида рўйхатдан ўтказишга рухсат беришни сўради. Трансфер учун зарур ҳужжатларнинг барчаси TMSга юклангани, футболчи учун ХТС расмийлаштиришдаги айб РФИнинг кечикишида экани ўз тасдиғини топгач, ФИФА ПФЛнинг ташаббусини қўллаб-қувватлади ва Максим Саррафнинг халқаро трансфер сертификатини якунлашга рухсат берди.


Суриялик дарвозабон энди кейинги расмий учрашувдан бошлаб “Андижон” сафида майдонга тушиши мумкин.


ПФЛнинг мазкур ташаббуси айниқса, футболчининг онаси Ирина Саррафни қувонтирди. Ирина Сарраф Ўзбекистонга келиб, ушбу ишни охирига етказган ПФЛ ходимларига миннатдорчилигини изҳор қилиб кетди.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика