UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  5 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  7 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  6 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  10 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  7 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26

"Оқ-тепа"нинг рекорди ёки "Ғаллакор-Автомобилчи"нинг антирекорди Янгиликлар

"Оқ-тепа"нинг рекорди ёки "Ғаллакор-Автомобилчи"нинг антирекорди

Кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 2-тур ўйинлари поёнига етди.
Тошкентнинг "Оқ-тепа" жамоаси ўз майдонида "Ғаллакор-Автомобилчи"ни қабул қилди. Айтиш лозимки шу куни мезбонлар рақибини ортиқча аяб ўтирмади. Бошқача айтганда тошкентликлар яратилган имкониятларнинг деярли барчасидан унумли фойдаланиб қолишга уринди. Моддий жиҳатдан қийинчиликларга дуч келган "Ғаллакор-Автомобилчи" шу куни ўз дарвозасидан нақд 10та (!) тўп ўтказиб юборди. Биринчи бўлимнинг ўзида 4та гол урган "Оқ-тепа" футболчилари иккинчи бўлимда ҳам сермаҳсул ўйин кўрсатиб, яна 6 бор рақиб дарвозабонини ранжитишга эришди. Бу билан Фурқат Эсонбоев бошқарувидаги "Оқ-тепа" рекордни янгилади. Ёдингизда бўлса, жорий мавсумнинг биринчи босқич доирасидан ўрина олган "Шўртан"  "Ғаллакор-Автомобилчи" баҳсида ғузорликлар рақиб дарвозасига жавобсиз 9та тўп киритишга эришганди. Шундан буён ҳеч бир жамоа ундан ортиқ гол ура олмай келаётганди. Кеча пойтахт жамоаси 10та тўп киритиб, ушбу рекордни янгилашга эришди. Кўрамиз кейинчалик бундан ҳам ортиқ гол ура оладиган жамоалар топилармикин.  

Дарвоқе, пайқаган бўлсангиз "Шўртан"нинг рекорд қайд этишида ҳам айнан "Ғаллакор-Автомобилчи" сабаб бўлганди. Ғузордаги ўйинда 9та гол ўтказиб юборган ғаллаоролликлар кеча ушбу қора анънасини давом эттириб, антирекордини янгилади. Наҳотки бу жамоанинг ҳимоя чизиғи шунчалик бўш ўйнаётган бўлса. Ёки дарвозабони ҳақиқатдан ҳам кучсизми? Билмадик...
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика