UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  6 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64

"Оқ-тепа"нинг колумбиялик футболчиси Хуан Бесерра билан интервью Янгиликлар

"Оқ-тепа"нинг колумбиялик футболчиси Хуан Бесерра билан интервью

"Оқ-тепа" жамоасининг колумбиялик легионери Хуан Бесерра championat.asia сайтига интервью берди.

- Хуан футболга қандай кириб келганингиз ҳақида бироз сўзлаб беринг.
- Футбол ўйнашни 9 ёшимда Колумбиянинг "Сантафе" жамоасида бошлаганман.

- Футболга кириб келишингизга ким сабабчи бўлган отангиз ёки онангиз?
- Ҳеч ким сабабчи бўлмаган. Ўзим футбол уйнашни севаман, аксинча отам футбол ўйнашимга қарши булган. Аммо отамнинг дўстлари менинг уйинимни кўриб, уни футболчи бўлишимга кўндиришган.

- Ўзбекистонга келишингиздан олдин бизнинг юртимиз ҳақида нималарни билар эдингиз?
- Афсуски, бу ерга келишимдан олдин юртингиз хақида ҳеч нарсани билмас эдим.

- Ривалдо Ўзбекистонда ўйнаганидан хабарингиз борми?
- Йўқ, бундан хабарим йўқ.

- “Оқ-тепа” клубига ўтишингиз қандай содир бўлди?
- Бошида Испания клубига ўтаётган эдим. Аммо пандемик ҳолат туфайли ҳужжатларни расмийлаштира олмадик. Шу пайт агентим Ўзбекистонда булиб турган эди ва менга “Оқ-тепа” клубидан таклиф бўлаётгананини менга айти ва мен рози булдим.

- Ўзбекистонда ўйнаётганингизга деярли 5 ой бўлди. Ўзбекистон ва ўзбек футболи хақида таассуротларингиз?
- Ўзбекистон жуда ҳам ўзгача экан. Чунки мен колумбиялик ман. Тошкент менга жуда ёқди.

- Колумбия ва Ўзбекистон футболи орасида қандай фарқ бор?
- Колумбиялик футболчиларда дриблинг кучли, ўйинни ўзига оладиган футболчилар бор. Ўзбекистонда эса қисқа паслар кўп. Аммо Про Лигада дриблинги кучли иккита футболчини кўрдим. Улардан бири бизнинг жамоадаги Исломбек Каримов ва иккинчиси "Олимпик"нинг 9-рақамли футболчиси (Темур Мамасидиқов).



- Сизга қайси ўзбек миллий таомлари ёқди?
- Ош ва сомса жуда ҳам мазали экан.

- Ўзбекистонга келишингиздан олдин қайси жамоларда ўйнагансиз. Боиси бу ҳақида маълумот топа олмадик?
- Швецариянинг "Луцерн" U-21 жамоасида ўйнадим. Сўнгра Колумбиянинг Олий лигасида ва Бразилиянинг "Вотупорангуенсе" жамоасида тўп тепдим.

- Жамоангизизда ким билан яхши келишасиз?
- Жамоада Гильерме билан яхши келишаман. Чунки у фақат португал тилида гапиради. Мен эса португал тилини Бразилияда ўйнаганимда ўрганган эдим. Гильерме бошқа тилларни билмагани учун унга мен таржима қилиб тураман.

- Сизда тил билан боғлиқ муаммо борми?
- Биз жамоада футбол тилида гаплашамиз. Ҳамда жамоадошларим 1-2та инглизча сўзларни билишади ва мен ҳам керакли русча сўзларни ўрганиб олдим.

- Хозирги кунда Про лигада танаффус. Танаффус вақтида нималар билан шуғуланаяпсиз?
- Ҳозирги кунда вақтдан унумли фойдаланган ҳолда ўз устимда ишлаяпман ва дам олмоқдаман.

- Сизга бошқа жамоалардан таклиф бўляптими?
- Расмий таклиф бўлмади, аммо қизиқишлар бўлди.

- Айнан қайси жамоалардан қизиқишлар бўлди?
- "Турон", "Локомотив", "Металлург" ва АГМК жамоаларидан қизиқишлар бўлди. 


Учқун Азимов суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика