
Мусобақада иштирок этган “Оқ-тепа-2” мавсумни ғалаба билан якунлади. Чемпионатнинг сўнгги турида “Носта” меҳмони бўлган ёшларимиз биргина аниқ зарба туфайли ғалаба нашидасини суришди. Даврон Комиловнинг 84-дақиқада киритган голига майдон эгалари жавоб қайтара олишмади – 0:1.