"Оқ-тепа": Усмонхўжаев учун мавсум якунланди
22 авг 2014 13:16
Янгиликлар
"Оқ-тепа": Усмонхўжаев учун мавсум якунланди
Жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Собир Усмонхўжаев учун мавсум якунланди.
Футболчи иккинчи босқичнинг 1-турида “Зомин”га қарши учрашувида оёғидан жароҳат олганди. Текширувлар шуни кўрсатдики, Усмонхўжаев ушбу мавсумда бошқа тўп тепа олмайди. Тез орада жарроҳлик столига ётадиган ярим ҳимоячи 2014 йилнинг қолган қисмини даволаниш билан ўтказади.
Айтиш керак, Усмонхўжаев мавсум бошида ҳам жиддий жароҳат олиб, салкам уч ойни майдон ташқарисида ўтказиб юборганди.
Фикрлар