UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  0 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  15 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3

"Оқ-тепа" олдига 2014 йил олий лигага чиқиш вазифаси қўйилди Янгиликлар

"Оқ-тепа" олдига 2014 йил олий лигага чиқиш вазифаси қўйилди

Кеча "Оқ-Тепа" жамоаси раҳбарияти мураббийлар штаби ва футболчилар билан учрашди.
Йиғилишда мавсум якунлари ва режалар хусусида сўз борди, қолаверса, мураббийлар штаби ҳам тасдиқланди. "Оқ-Тепа" раҳбари Ғанишер ака Шоғуломов 2013 йил клуб ўз базасига эга бўлгани, базада футболчиларга барча шарт-шароитлар яратилгани, энди шунга мос равишда чемпионатда ҳам муносиб равишда иштирок этиш лозимлигини алоҳида таъкидлади. Ғанишер Исломович сўзида давом этар экан, мураббийлар штаби ва футболчилар олдига 2014 йилги мавсумда клубни олий лигага олиб чиқиш вазифасини қўйди. Бунинг учун жамоа аъзоларига барча шароитлар муҳайё қилинишини айтиб ўтди.

"Оқ-Тепа" вице-президенти Улуғбек ака Алимов эса, янги мавсумдан бошлаб натижа жиддий тарзда талаб қилинишига урғу берди. Улуғбек Рустамович мураббийлардан ҳам, футболчилардан ҳам ўз устиларида мунтазам равишда ишлашларини талаб қилди. Бундан ташқари, иш аниқ бир дастур асосида олиб борилиши лозимлигини ҳам уқтирди. Ёдингизда бўлса, ўтган мавсум сафарда биргина ғалабага эришган эдик (“Янгиер” - 0:1). “Оқ-тепа” вице-президенти янги мавсумда меҳмондаги баҳсларда ҳам ижобий натижага эришиш шартлигини айтди ва мураббийлар ҳамда футболчилар якунда шунга мос равишда мукофотланишини ҳам қўшимча қилди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, йиғилишда мураббийлар штаби ҳам тасдиқланди. Ўтган йили мураббийликдаги дебют мавсумини ўтказган Александр Токов ўз лавозимида қолди. Унга жисмоний тайёргарлик бўйича Азизжон Муҳамедов ёрдам берса, дарвозабонлар билан Олег Хожиохунов ишлайди. “Оқ-тепа” футбол мактаби директори Владимир Гаврилов бир вақтнинг ўзида жамоа маъмури лавозимида ҳам фаолият кўрсатади.

Бугун эса жамоа янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

“Оқ-тепа” базасининг сунъий қопламали майдонида ўтказилган биринчи кунги машғулотлар енгил тарзда олиб борилди. Футболчилар кенг майдон бўйлаб югуришди ва тўп билан енгил машқларни бажаришди. Машғулотларда 14 нафар ўйинчи иштирок этди. Ҳозирча жамоани расман ҳеч ким тарк этгани йўқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика