UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Оқ-тепа". "Наврўз Кубоги" ҳам бизда! Янгиликлар

"Оқ-тепа". "Наврўз Кубоги" ҳам бизда!

Тошкент шаҳар футбол федерацияси шу йил ҳисобидан ўтказаётган турнирларнинг иккинчисида ҳам "Оқ-тепа"га тенг келадиган рақиб топилмади.

Февраль ойида "Федерация Кубоги"ни ўзиники қилган Ярослав Крушелницкий шогирдлари бугун "Наврўз Кубоги"ни ҳам қўлга киритди. Финалга қадар рақибларини йирик ҳисобларда мағлубиятга учратган "Оқ-тепа" ҳал қилувчи баҳсда ҳам ўз анъанасига содиқ қолди. Бугун бўлиб ўтган финал "Бунёдкор" академиясининг сунъий қопламали майдонида ташкил қилинди. Рақиб мезбонлар - "Бунёдкор" тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоа бўлди. Бобур Зуҳриддинов ва Дониёр Усмонов мураббийлигидаги ёш "қалдирғочлар" илк дақиқалардаёқ ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Натижада бу футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир қилдими, биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳисоб 0:4 кўринишини олиб улгурди. Танаффусдан кейин майдон эгалари ҳарчанд уринишмасин вазиятни ўнглай олишмади. Шу тариқа "Наврўз Кубоги" ҳам "Оқ-тепа"га насиб қилди.


"НАВРЎЗ КУБОГИ - 2017"

БУНЁДКОР - ОҚ-ТЕПА - 0:4 (0:4)

17 апрель. "Бунёдкор-академияси" майдони.

Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев.

"Оқ-тепа": Рустам Дадабоев (Михаил Каплан), Шаҳбоз Тожиев, Фирдавс Кенжаев, Исломжон Ортиқов, Олмос Файзиев, Исломжон Йўлдошев (Зикрилло Омонов), Шоҳруҳ Гулмуродов (Абдуллоҳ Зикриллаев), Иззатилла Тўлқинов (Карен Абрамов), Ирисдавлат Ҳакимов, Абдулазиз Ашрафхонов (Темур Ҳакимов), Абдувоҳид Абдукаримов (Бекзод Идиев).

Голлар: Абдулазиз Ашрафхонов, Фирдавс Кенжаев, Шоҳруҳ Гулмуродов, Абдувоҳид Абдукаримов.  


"Оқ-тепа" ФК матбуот хизмати


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика