UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23Гиоргадзе, Урата, Станоевич, Ҳамробеков... Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси  0 15:55Европанинг учта нуфузли клуби Ван Дейкка кўз тикди  3 15:29Райс: "МЮ билан дуранг – адолатли натижа"  2 15:04"Биз охиригача курашамиз". Эдегор – "Арсенал"нинг чемпионлик имкониятлари ҳақида  1 14:38Аморим: "МЮ ҳеч қачон ўлмайди, бу аниқ"  2 14:10"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Митрович юрак тез уриши туфайли шифохонага ётқизилди  14 13:46"Навбаҳор" "Динамо" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:28"Барселона" ва "Реал" футболчилари медиа лига клуби президенти бўлади  0 13:00Буффоннинг ўғли Филиппо Инзаги жамоасида дебют қилди  3 12:33"Манчестер Юнайтед" АҚШда турнир ташкил қилади  1 12:10Суперлига 1-туридаги водий дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  6 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  9 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  19

“Оқ-тепа” иккинчи босқични ғалаба билан бошлади Янгиликлар

“Оқ-тепа” иккинчи босқични ғалаба билан бошлади

“Оқ-тепа” Ўзбекистон Биринчилигининг иккинчи босқич ўйинларини ғалаба билан бошлади.

Тажрибали мураббий Усмон Тошев бошчилигидаги “Спартак” жамоасини қабул қилган вакилларимиз ишончли ғалабага эришди. Беллашув жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтди десак муболаға бўлмайди. Футболчиларимиз тўқсон дақиқа давомида меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлди. Хусусан, иқтидорли ярим ҳимоячи Никита Павленко тўрт марта “Спартак” посбони Равшан Абдужабборов қаршисида ёлғиз қолиб, барча вазиятни ҳам кўкка совурди. Қолаверса, Павленконинг бош билан дарвоза томон йўллаган икки зарбаси ҳам ўта хавфли чиқди. Сўнгги сонияларда омад меҳмонларга кулиб боқди.

Бундан ташқари, биринчи бўлимнинг сўнгги уч дақиқасида дублга эришиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилган ҳужумчи Маъруф Аҳмаджоновда ҳам ҳисобни янада йирикроқ кўринишга келтириш учун имкониятлар етарлича бўлди. Аммо Аҳмаджонов иккитагина вазиятни голга айлантирди. 43-дақиқада ҳужумчи бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада меҳмонлар сунъий офсайдни ташкил қилишда хатога йўл қўйишди. Натижада Андрей Шашков ўнг қанотдан ҳужумни ривожлантирди ва тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Бу ерда ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Аҳмаджонов ҳисобни 2:0 кўриниш олишини таъминлади. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.

“ОҚ-ТЕПА” – “СПАРТАК” – 2:0 (2:0)

12 август. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.

Бош ҳакам: Мурод Муҳамедов (Тошкент вилояти).

Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров (Тошкент), Суннатилла Каримов (Тошкент).

Захира ҳаками: Анатолий Рубаков (Тошкент).

Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент).

“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Алишер Алимов (Алексей Локтионов, 84), Вадим Любинский, Дониёр Усмонов, Андрей Шашков, Зокир Мирзааҳмедов, Бобур Абдураҳмонов, Вадим Ничунаев (Шоҳруҳ Пирназаров, 89), Хушнуд Маматов (Азамат Мамажонов, 52), Никита Павленко (Илҳом Ражабов, 76), Маъруф Аҳмаджонов (Шоҳруз Норхонов, 75).

“Спартак”: Равшан Абдужабборов, Баҳодир Рамазонов (Равшан Асланов, 79), Шуҳрат Мусаев, Комил Самиев (Достон Убайдуллаев, 73), Мирислом Ҳасанов, Суҳроб Қобилов, Фирдавс Асадов, Ислом Исоқжонов, Умид Жумаев, Достон Шабонов (Санжар Эсонов, 68), Жаҳонгир Саидов (Азиз Акрамов, 54).

Голлар: Маъруф Аҳмаджонов, 43 – 1:0. Маъруф Аҳмаджонов, 45+1 – 2:0.

Огоҳлантиришлар: Зокир Мирзааҳмедов, 34. Шуҳрат Мусаев, 45+1. Баҳодир Рамазонов, 50. Достон Шабонов, 64. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика