

Хусусан, шу кунларда Бангладешда бўлиб турган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этмоқда. Жасур Абдураимов мураббийлигидаги ёшларимиз бугун гуруҳнинг сўнгги учрашувида мезбонларга қарши майдонга чиқади. Биз учун аҳамиятлиси, ёшлар термаси сафида “Оқ-тепа”нинг иқтидорли ҳимоячиси Турсунбой Раҳимбердиев ҳам бор.
Январь ойида Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ташкил қилинадиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси шу ҳафта охирида Тошкентда йиғин ўтказади. Виктор Жалилов мураббийлигидаги олимпиячиларимизнинг уч кунлик йиғинига “Оқ-тепа” ҳужумчиси Темур Ҳакимов ҳам таклиф этилган.
Биз ҳар иккала футболчимизнинг ҳам терма жамоалардаги фаолиятига омад тилаймиз!



