
Мазкур ўйиндан кейин мураббийлар штаби футболчиларга қисқа муддатли дам берди. Бугундан таътилга чиққан жамоамиз аъзолари 20 июль куни яна клуб базасига жам бўлишади ва иккинчи босқичга тайёргарлик давом эттиришади. Тайёргарликнинг биринчи босқичи пойтахт вилоятининг тоғли ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.