Opta АПЛнинг жорий мавсуми қандай якунланишини илмий томондан кўрсатиб берди

Aslanov Jasurbek
6 апр 2020, 17:09
Коронавирус туфайли деярли бутун дунёда футбол бўйича чемпионатлар тўхтатилган.

Шу қаторда Англия Премьер-лигаси ҳам таътилда. Opta спорт таҳлил компанияси Англия чемпионати қандай якунланиши мумкинлигини илмий томондан кўрсатиб берди:


- Ушбу моделда жамоаларнинг ҳужумкор ва ҳимоявий жиҳатлари асосида ўйиннинг тахминий натижалари ҳисобланган.

- Жамоанинг сифати сўнгги тўрт мавсумдаги статистик маълумотлар бўйича ҳисобга олинган. Кўпроқ янги маълумотларга таянилган.

- Модел жамоаларнинг бир-бирига қулай ёки ноқулай эканлигини ҳам ҳисобга олган.

- Барча маълумотлар ёрдамида 10 000та симуляция (тахминий ҳисоб-китоб) ўтказилди.

- Қуйидагича жадвал ҳосил бўлди. Симуляцияларга таянган ҳолда жамоаларга ўртача ўрин ва очко тақсимланди.


10 000та симуляциянинг бирортасида ҳам "Ливерпуль" совринсиз қолиб кетмади. Ўртача ҳисоб-китоблар бўйича "қизиллар" максимал очко тўплаш рекордини янгилашди.


Бу барча рақамлар жорий мавсумда "Ливерпуль" АПЛда якка ҳукмролик қилганини кўрсатмоқда. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta