
Молдова миллий терма жамоаси бош мураббийи Иван Карас 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Жахон Чемпионати-2014 саралаш учрашувлари доирасида Англияга қарши кечадиган ўйин олдидан кенгайтирилган рўйхатни эълон қилди. Ушбу рўйхатдан «Локомотив» клуби аъзоси Александру Оника ҳам ўрин олган. Оника бугун эрта тонгда Тошкент-Истанбул-Кишинёв рейси орқали Молдовага учиб кетди. Молдова терма жамоаси 1 сентябрь ўз қароргоҳида йиғилади ва Англия терма жамоасига қарши тайёргарликни бошлайди.
Ушбу учрашув 6 сентябрь куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида ўтказилади. Александр Оника ва Молдова терма жамоасига ушбу учрашувда омад тилаймиз!